Янги йил байрами яқинлашаркан, пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси авж ола бошлайди. Ушбу маҳсулотларни мамлакатга олиб киришга тақиқ қўйилганига қарамай, “пақилдоқ”лар овози кўча кўйда қулоқни жунбишга келтира бошлайди.

Яқинда Қашқадарё вилоятига кириб келувчи божхона постларида яна битта ҳолат қайд этилгани бунинг яққол исботидир.  

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси тақдим этган маълумотларга кўра, вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Миллий гвардия, ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларини  ноқонуний реализациясига қарши курашиш йўналишида Кўкдала туманида тезкор тадбир ўтказилган.  

Тадбир давомида “Тошкент-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида кўп миқдорда пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.  

Ушбу пиротехника воситалари белгиланган тартибда саноқдан ўтказилганда эса 8 дона картон қутилар ичида жами 196 минг 200 дона петардалар жойлаштирилганлиги ошкор бўлди. Мазкур воситаларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қарийб 50 миллион сўмни ташкил этмоқда.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника воситалари ушлаб қолинди