Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси, туман, шаҳар ички ишлар бўлимлари ходимлари томонидан янги йил байрамини тинч ва осойишта ўтишини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини сақлаш мақсадида турли ноқонуний фаолиятлар билан шуғулланиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли ишлар, профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Вилоят ички ишлар Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ИИБ ТҚКБ, Андижон шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир давомида Андижон шаҳрида яшовчи, фуқаро А.С. ўзининг яшаш хонадонида пиротехника воситалари савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.
Тезкор тадбир доирасида умумий қиймати 24 миллион сўмга тенг пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан холислар иштирокида белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилди.
Айни кунда ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА