Пиллачиликни ривожлантириш бўйича семинар
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси ҳамкорлигида Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Ипак кўчат кластер” тутчилик хўжалигида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Республика ипакчилик соҳасини ривожлантириш, пилла хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш мақсадида янги тутчилик хўжаликлари сонини ошириш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Семинар иштирокчиларига Марҳамат туманида барпо этилган тутчилик хўжалигида парваришланаётган ноёб тут навларининг хусусиятлари, уни парвариш қилиш усуллари ҳамда “In-Vitro” лабораторияси таништирилди.


Шунингдек, семинар иштирокчилари Жалақудуқ туманидаги “Harir-tola” пиллачилик кластери фаолияти билан ҳам таништирилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА