Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Чиноз туманида қурилиши режалаштирилган замонавий пиллачилик мажмуаси лойиҳаси фаолиятини кўздан кечирди.

Хитойлик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳада тут плантацияси ҳамда пиллачилик мажмуаси ташкил этилади. Хусусан, 9,7 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, 260 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш режа қилинган. Шунингдек, 8 миллиард сўм инвестиция киритилиб, бир йилда 350 қути ипак қурти ҳамда 25 тонна тайёр ва ярим тайёр пилла маҳсулотлари етиштирилади.  

Зулайҳо Маҳкамова мажмуа қурилишини тезлаштириш ва унинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Айтиш мумкин, кластер Хитой ва Вьетнамнинг илғор тажрибалари асосида барпо этилиши ҳамда пилла етиштиришнинг инновацион усулларини жорий этишни кўзда тутган.  

Охирги йилларда ипак қурти уруғлари инкубациясини ташкил этиш ва парваришлашнинг асосий талаблари, пилланинг озуқа базасини ривожлантиришда интенсив тутзорлар барпо этиш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Асосий мақсад аҳоли бандлигини таъминлаш ва сифатли маҳсулот олишга эришишдир.  

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачилик мажмуаси бунёд этилмоқда