Ипак қурти боқиш, уни бир ой давомида узлуксиз озиқлантириш машаққатли иш. Бунинг учун аввало сабрли ва меҳнаткаш бўлиш даркор.

Ана шундай фидойи пиллакорлардан бири Навоий вилояти Кармана туманидаги “Нурафшон” маҳалласида яшовчи Ботир Сувоновдир.  Бу оила 27 йилдан буён ипак қурти парваришлаб, давлатимизга кумуш тола етказиб беради.  

– Аслида пиллачилик билан шуғулланишни бувим 1951 йилдан бошлаганлар. У кишидан кейин онам ва мен давом эттириб келмоқдамиз, – дейди Б. Сувонов. – Ҳар йили пилла боқамиз. Бу йил 4 қутидан ипак қурти олиб, 200 килограмм ҳосил етиштиришни режалаштирган эдик. Якунда эса 251 килограмм пилла етиштирдик. Пиллачилик билан шуғулланаётганларга маълум, ипак қурти жуда нозик бўлади. Эрта тонгда туриб, барг чопиб келамиз. Уларни сўлитмай, салқин жойда сақлаб, белгиланган вақтда ипак қуртига берамиз. Барча шароитлар етарли. Олдиндан пул маблағи, ун, ёғ олдик. Меҳнатимиз муносиб рағбатлантирилганидан мамнунмиз.

Яна бир карманалик пиллакор Озода Шомуродовадир. У тумандаги “Аллон” маҳалласи Тоғгузар кўчасида яшайди. Опа узлуксиз етти йилдан буён ипак қурти парваришлайди. Жорий мавсумда 3 қути пилла қурти олиб, 215 кило пилла топширди.  

Опадан қандай муаммоларингиз бор? Имконимиз бўлса ечимига кўмаклашамиз, деб сўраймиз.

Опа эса кулимсираб: “Муаммолар ўзимизники, маҳалла фаоллари, пиллачилик корхоналари мутахассислари тез-тез келиб, хабар олиб туришибди. Давлатимиз раҳбариятига раҳмат. Барча шароитларни яратиб берилмоқда. Меҳнатимизга яраша ҳақ оляпмиз. Бир ой пилла тутсак ҳам йиллик меҳнат стажи ёзилмоқда”, – деб жавоб қайтарди.  

Мамлакатимизда ипакчилик соҳасида ҳам ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 24 февралдаги “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди.  

Қарорга кўра, юқори сифатли ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, республика ипакчилик тармоғи корхоналарининг барқарор фаолият юритишини ҳамда ипакчилик тармоғини комплекс ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, ипакчилик тармоғида илмий салоҳиятни ошириш ва тармоқ учун малакали кадрлар тайёрлашда йирик ипакчилик корхоналари ва замонавий лабораториялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш белгиланган.

Жорий йилда Навоий вилоятида 18 минг 799 қути ипак қурти боқилиб, 1090 тонна пилла ҳосили етиштириш кўзда тутилган. Бу ўтган йилга нисбатан 72 тоннага кўпдир.   Етиштириладиган пилла хом ашёси вилоятдаги 4 та пиллачилик кластерлари томонидан қайта ишланиб, ипак маҳсулоти хорижга экспорт қилинади. Бу йил пиллачилик кластерлари томонидан 849 та фермер хўжаликлари ва 12 минг 709 нафар звенолар ўртасида 737 тоннага, 6088 нафар касаначилар билан 353 тоннага шартномалар тузилиб, ипак қурти тарқатилди.

– Ўтган йиллар давомида бошқа вилоятлар ва четдан ипак қурти уруғи олинган бўлса, бу йилги мавсумда ипак қурти уруғи тўлиқ вилоятнинг ўзида етиштирилиб, боқувчиларга етказилди, – дейди ҳудудий “Агро пилла” МЧЖ раҳбари Жамшид Ражабов. – Пиллачилик тармоғини ривожлантириш бўйича яратилаётган имкониятлар натижасида фермер ва касаначиларимизга ипак қурти уруғлари субсидия ҳисобидан бепул берилди. Бу эса пиллакорларимизга жуда катта енгиллик яратди.

Вилоятда пилла озуқа базасини янада яхшилаш мақсадида баҳорги мавсумда 3 миллион 910 минг дона тут кўчатлари экилди. Куз мавсумида эса якка тут қаторлари сифатида дала атрофларига 2 миллион 460 минг дона тут кўчатлари экиш режалаштирилган. Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан вилоят бўйича 500 гектар яйлов ер майдонларидан ажратилган ерларда тут плантациялари ташкил этилади.

Дарвоқе, ипак матолари ўзининг майин ва нафислиги билан ажралиб, беихтиёр диққатимизни ўзига тортади. Шу сабаб ипакдан тикилган маҳсулотлар доим харидоргир. Қолаверса, табиийликнинг баҳоси ҳамиша юқори бўлган. Пиллачиликни ривожлантиришга берилаётган эътибор эса ушбу қимматбаҳо хом ашёни тайёрлаш ҳажмини ҳам оширмоқда.  

Абдували БЎРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиллачилик: ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда