Юртимизда ипакчилик саноатини ривожлантириш кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунда Президентимиз томонидан имзоланган қарор ва фармонлар соҳа ривожи учун дастуриламал бўлмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3 май куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармон ҳам пиллакорларимизга янги имкониятлар эшигини очади.    

“Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон билан пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари белгиланди.    

Хусусан, 2027 йилга қадар босқичма-босқич пиллачилик соҳасида аҳолининг мавсумий бандлиги 2 миллионга етказилади. Республикада очиқ пилла бозорини ташкил этиш, пилланинг бозор нархларида сотилишини ташкил этиш орқали фермерлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар пилла етиштиришга жалб этилади.    

Ипак қуртининг маҳаллий зотларини яратишни paғбатлантириш, сифатли ипак ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш даражасини ошириш ва қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шароитлар яратиш белгиланди.    

Биринчи босқичда 2024 йилда пилла нархи 25 фоизга оширилади. Пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади.    

Шунингдек, уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)ларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш белгиланди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pLGMe_W2LNg" title="Pilla yetishtiruvchilar daromad soligʻidan ozod qilinadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга етказиладиган бўлди. Республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади..

Гулноза Бобоева, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади (+видео)