Пилла етиштиришнинг 3-4 мавсуми бошланди
Айни кунларда мавсум ишлари авж паллада давом этмоқда.
Хусусан, республикамиз бўйлаб вилоят ва туман “Агропилла” МЧЖ ҳамда агрономлар томонидан фермер хўжаликлари, ипак қурти парваришловчилар билан шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд вилоятлари ҳудудларида ипак қурти уруғларини инкубаторияларга жойлаштириш, ипак қурти уруғлари назоратини ташкиллаштириш ишлари бошланди ҳамда жонланган уруғлар касаначилар хонадонларига тарқатилмоқда.

Шунингдек, тут плантациялари ораларига агротехник ишлов бериш ва маҳаллий ўғит бериш ишлари бажарилиб, тут плантациялари касаначиларга тақсимлаб берилмоқда. Шунингдек, 3-4 мавсумга қўйилган ипак қурти уруғларини назорат қилиш ва ҳарорат намлигини кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий 3-4 мавсумда республикамиз бўйлаб 66 минг 534 қути ипак қурти уруғи парваришланиши белгиланган. Шу билан бирга, 2 минг 661 тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА