“Pfizer” ва “Moderna” вакциналарининг РНКси, яъни рибонуклеин кислотаси инсон саломатлиги ва хавфсизлигига зарар етказувчи салбий оқибатларга алоқадор эмас.
6 миллиондан ортиқ тиббий қайдни ўрганиб чиққан “Kaiser Permanente” нотижорат ташкилоти мутахассислари шундай хулосага келди.
“EurekAlert” маълумотига кўра, тадқиқотда 2020 йил декабридан 2021 йилнинг 26 майигача бўлган натижалар тақдим этилган.
Таҳлил жараёнида вакциналар билан эмланган кишиларнинг дастлабки уч ҳафталик, шунингдек, олти ҳафтагача бўлган ҳолати ўрганилган.