Перуда минг йиллик мумиёланган жасад топилди
Перу пойтахти Лима чеккасида газ қувури ётқизилиши чоғи минг йил аввал дафн қилинган аёлнинг мумиёланган жасади топилди. Бу ҳақда “Cаlidda” компанияси хабар тарқатган.
Пуэнте-Пьедра ҳудудида олиб борилган қазиш ишлари давомида мутахассислар тахминан 20-25 ёшли аёлнинг танаси бўлакларига дуч келди. Шундан сўнг дарҳол иш тўхтатилган.
- Археологлар қабристон 1000-1100 йиллик эканини аниқлашган, - деди компания вакили. - Жасад билан бирга тўққизта қозон, сопол кўза, шиша буюм ва яна тўртта қовоқдан ясалган идиш чиқди.
Мутахассислар таъкидлашича, дафн идишига ўзига хос оқ-қора ва уч хил рангли геометрик нақш туширилган. Демак, топилма Чанcай маданиятига мансуб. Идиш кўплигига қараганда, марҳум қиз маҳаллий жамиятнинг юқори табақаси вакили бўлган.