Охирги уч йил ичида Хитой роботлаштирилган такси хизматини жорий этиш бўйича сезиларли ютуқларни қўлга киритди. Шу ойдан пойтахт Пекинда робот-такси ишга киришади.
CNBC телеканали хабар беришича, ҳожатбарор темир одам яқин 15 кун ичида расман аҳолига хизмат кўрсата бошлайди.
“Pony.ai” вице-президенти, Тадқиқот ва ишланмалар маркази раҳбари Нинг Чжан фақат ҳукуматнинг махсус рухсати кутилаётганини айтди. Жорий йил охиригача 50 та робот-такси бошқарувчисиз ишлаши кутиляпти. Бундай машиналар бошқа давлатларда ҳам бор. Масалан, яқинда Илон Маскнинг “Тесла” компанияси 8 август куни робот-такси тақдим этилишини маълум қилди.