Пекин-2022нинг медаллари намойиш этилди
Келгуси йил Хитой пойтахтида қишки олимпия ва паралимпия ўйинлари ўтказилади.
Қишки олимпия ўйинлари 4-20 феврал кунлари, паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур ўйинларнинг бошланишига 100 кун қолганлиги муносабати билан қишки олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси Пекин-2022нинг медаллари тақдимотини ўтказди, дея хабар бермоқда Хитойнинг интернет нашрлари.

Қишки олимпия ва паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига тақдим этиладиган медаллар дизайни Хитой маданиятинигина акс эттириб қолмасдан, инновацион ғояларни ҳам ўзида жо этгани билан ёрқинроқ кўриниш олган.
Т. Рўзиев, ЎзА