XXIV қишки Олимпия ўйинлари кутилган ва кутилмаган янгиликлари билан давом этмоқда.

Кеча энг кўп медаллар жамланмаси учун баҳслар бўлиб ўтган кун сифатида тарихдан жой олди. Кун давомидаги мусобақаларда жамғарилган совринли ўринлар ҳолати бўйича Швеция олимпиячилари етакчилик қилаётган эди. 

Аммо бугун, 9 февралнинг илк мусобақасида норвегиялик фристайлчи Бирк Рууд биг-эйр йўналишида энг яхши натижа билан Олимпия ўйинларининг 5 куннинг илк чемпионига айланди. Бу эса Норвегия терма жамоасини медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида яна пешқадамга айлантирди – 4 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 4 та бронза. Швеция эса кечаги ҳолат билан 2-ўринга тушди.  4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза.  

Учинчи ўринда учтадан олтин ва кумуш ва 1 та бронзага эга  нидерландияликлар бормоқда. Кейинги поғоналарда эса Хитой, Германия ва Италия жамоалари қайд этилган. 

Бугун, 9 февраль оқ Олимпиада иштирокчилари 6 та йўналишдаги медаллар жамланмаси учун беллашувларда иштирок этишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 19 февралга қадар ўтадиган қишки Олимпия баҳсларида 91 давлатнинг энг сара спортчилари 7 та спорт турининг 15 та йўналишида 109 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришмоқда. 20 февраль куни ўйинларнинг татанали ёпилиш маросими ташкил этилади. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пекин-2022: Бугун 6 та йўналишда баҳслар давом этмоқда