Педагоглар учун семинар ташкил этилди
2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янгидан ташкил этилган ихтисослаштирилган мактаблар, таянч мактаблар, мактаб-интернатлар учун фанлар йўналиши бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди.
Тренингда Тошкент шаҳридаги мактабларнинг 300 га яқин педагоглари фаол қатнашди. Тренинглар икки йўналишда ўтказилди. Биринчи йўналишда баҳолаш тизими спецификацияси, электрон журналнинг юритилиши, ўқув режа, ўқув дастур, тақвим-мавзу режа, дарс ишланмаси тузиш, агентлик тизимидаги педагогларга қўйилган стандартлар, ўқитиш ёндашувлари каби ялпи тренинглар ташкил этилди.
Иккинчи йўналишда эса фанлари бўйича қизиқарли, долзарб ва замонавий тренинглар ўқитувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу тренинглардаги қизиқарли машғулотлар махсус тайёргарликдан ўтган менторлар томонидан ўтказилди.
[gallery-8668]
Семинар мобайнида янги ўқув йилини мазмунли ташкил этиш, ўқувчилар билан дўстона муҳит яратиш орқали улардаги ижодий қобилиятларини ривожлантириш, таълим сифатига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш муҳим масалалардан эканлиги таъкидланди.
Шунингидек, семинарда Миллий ўқув дастури асосидаги 6-7-10-синф ва агентлик тизимидаги мактаблар учун махсус дастур асосидаги янги дарсликларнинг ўзига хос томонлари ҳам тақдимотлар орқали кўрсатиб ўтилди.
Агентликнинг масъул ходимлари ва менторлар томонидан агентлик тизимидаги мактаблар янги ўқув йилидан янгича баҳолаш тизимига ўтаётганлиги ва унинг спецификацияси ҳақида қатнашчиларга атрофлича тушунчалар берилди.
Н.Усмонова, ЎзА