Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари малака (тест) синовларидан ўтказилмоқда.

Юртимизда умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитувчиларнинг билимларини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтамоқда. 

Янги тартибга кўра, синовлар икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда мутахассислик фанидан педагогларнинг билими, иккинчи босқичда уларнинг маҳорати баҳоланади. Бунда педагогларга мутахассислик фани бўйича 35 та ҳамда касбий стандартларига оид 5 та тест саволи, иккинчи босқичда иштирокчиларнинг педагогик маҳоратини баҳолаш учун 10 та савол-топшириқ берилади.

Тест синовининг биринчи кунида рус тили (миллий мактабларда) ҳамда рус тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти, қозоқ тили ва адабиёти фанларидан бўлиб ўтган тест жараёнларида 543 нафар ўқитувчи ўз билимларини синовдан ўтказди. 

– Бугун рус тили ва адабиёти фанидан малака синовида иштирок этдим, – дейди Зарафшон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нозима Аҳмедова. – Ўзим олий тоифали ўқитувчиман. Тоифамни узайтириш ва 70 фоизлик устама учун тест синовларида иштирок этдим ва 96 баллни қўлга киритдим. Тест синовлари очиқ-ошкора, шаффоф, инсон омилисиз ташкил этилган. 

Ҳар иккала босқич ҳам компьютерда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилади. Аттестация натижаларига доир электрон шаклдаги сертификатлар педагогларнинг шахсий кабинетларига юборилади.

Жорий йил кузги аттестация жараёнларида иштирок этиш учун Навоий вилоятидан 8000 нафардан ортиқ педагог ариза топширган.

Малака синов жараёнлари давом этмоқда.

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагоглар ўз билимини синовдан ўтказмоқда