Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Британия Кенгаши, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси, Вестминстер университети, Лондон Саут-Бенк университети, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, ТЕАМ университети ҳамкорлигида Ўзбекистон – Буюк Британия таълим форуми ўтказилди.

Мазкур форумда иштирок этган Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимова Буюк Британиянинг кўплаб олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борди.  

Форумнинг биринчи куни Саут-Бенк университетида ўтказилган бўлса, иккинчи куни Вестминстер университетида бўлиб ўтди.  

"Барқарор ҳамкорликларни ривожлантириш: инклюзив университетлар ва ишлаб чиқариш билан ҳамкорлик" мавзусида учинчи марта ўтказилган мазкур форумда Ўзбекистон, Буюк Британия ва глобал миқёсдаги олий таълим тизими учун устувор йўналишлар, ушбу йўналишлардаги вазифаларга самарали эришиш йўллари, хусусан, трансмиллий таълим орқали эришиш, олий таълим сиёсати, амалиёти ҳамда олий таълимдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

– Форум доирасида ташкил этилган нетворкинг ва бошқа бир қатор тадбирлар форумнинг ажралмас қисми бўлиб, ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилиш учун платформа яратишга хизмат қилди, – дейди УрДПИ ректори Феруза Мадраҳимова.  – Биз бу ерда Буюк Британия Трансмиллий ҳамкорлик университети директори Ричард Самуелс(Richard Samuels), ЖОНК фикрлаш ва ўрганиш маркази директори Марcело Стариcофф(Marcelo Staricoff), Портсмут  университети Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани Жаcқуенлине Приего(Jacquenline Priego)лар билан ўқув ва илмий йўналишларда ҳамкорлик масалаларини келишиб олдик.

Форум якунида Урганч давлат педогогика университети ҳамда  Буюк Британиянинг Норвич тил ўқитиш институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

Мазкур меморандум академик ва илмий соҳаларда ҳамкорликни,  профессор-ўқитувчилар алмашинуви, уларнинг стажировка ва малака оширишини йўлга қўйиш, таълим соҳасидаги ўзаро тажрибаларни ўрганиш, илмий дастур ва лойиҳаларни ташкиллаштириш, талабалар алмашинувини жорий этишни қамраб олган.  

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагогика соҳасида Буюк Британия билан ҳамкорлик