Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида "Янги чўққилар – таълимда изланиш ва ижодкорлик" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишга ихтисослашган институтлар, марказлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, умумтаълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари, ёш олимлар, тадқиқотчилар, таълим тизимини бошқариш органлари ходимлари, таълим соҳасида фаолият юритувчи халқаро ва хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманнинг асосий мақсади замонавий технологияларини жорий этиш, илғор тажрибаларни алмашиш, XXI аср таълимидаги янги ёндашувларни муҳокама қилиш, педагогларнинг касбий компетентлигини ошириш ва илмий-методик тавсияларни шакллантиришдир.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази директорининг ўринбосари Баймурат Изтилеуов, А. Авлоний номидаги Педагогик миллий маҳорат институти проректори Шерзод Ражабов, Нукус шаҳридаги Президент мактабининг ўқитувчилари Счело Веленкоcини Зулу ва  Абдул Басит Абро ва бошқалар сўзга чиқишиб, ўтказилаётган тадбирнинг аҳамиятига эътиборни қаратишди.

Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 15 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди. Ҳозирги даврда мамлакатимизда таълим тизими тубдан ўзгаришлар ва янгиланишлар босқичини бошдан кечирмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, ўқитувчилар малакасини ошириш, таълим сифатини яхшилаш ва инновацион ёндашувларни татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Замонавий таълимда ўқитувчи фақат билим берувчи эмас, балки ўқувчиларда мустақил фикрлаш, илмий изланиш ва муаммоли вазиятларни ҳал қилиш кўникмаларини шакллантирувчи шахс бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан, изланувчанлик    ўқитувчининг доимий ўсиш ва ривожланишига хизмат қиладиган сифатдир. Таълимда стандарт услуб ва андозавий ёндашувлар бугунги кунда етарли натижа бермаслиги мумкин.  Ҳар бир дарс, ҳар бир методика ижодий ёндашувни талаб қилади.  

Ижодкор ва изланувчан ўқитувчи  келажак авлодга пухта билим берувчи, креатив фикрлайдиган, янгиликка интиладиган шахсларни тарбиялайди. Шунинг учун бу анжуман ёшларни тарбиялашда илғор ёндашувларни кенг оммалаштириш учун муҳим майдонга айланди. Мазкур анжуман таълим ва малака ошириш тизими учун  долзарб, амалий, илмий ва стратегик аҳамиятга эга бўлиб, замонавий ўқитувчи ва педагогларнинг касбий ўсишини рағбатлантириш, таълим сифатини ошириш ва ёш авлодга рақобатбардош билим беришда муҳим ўрин тутади.

Конференция педагогик маҳорат – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили, аниқ ва табиий фанлар ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ривожлантириш муаммолари,  XXI аср глобаллашув даврида филологик таълим, ижтимоий фанларни ўқитишда педагогик инновациялар ва ижодкорлик, бошланғич таълимда халқаро тажрибалар ҳамда узлуксиз касбий ривожланиш жараёнида педагогик-психологик муносабатлар мавзуларидаги  6 та шуъбага бўлиниб, давом эттирилди.

Довуд Абибуллев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагогик маҳоратни ошириш – долзарб масала