Пайариқдаги энг илғорларга 3 та автомашина совға қилинди
Пайариқ туманида ўтказилган қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрам тадбирида бу йилги пахта йиғим-терими мавсуми илғорларига туман ҳокимлиги ҳамда "Пайариқ кластер" МЧЖ томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Хусусан, "Пахтакор" ММТП раиси Хўроз Қаршибоев "TRACKER" автомобили билан тақдирланди.
"Энг илғор фермер" деб эътироф этилган "Сортой" фермер хўжалиги раиси Анвар Эргашевга "Nexia-3" автомобили берилди.
Мавсумнинг илғор теримчилари ҳам кутилмаган совғалар билан сийланди. Туман бўйича энг кўп - 10 тонна пахта терган Полвонариқ маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Чинниқулова "Damas" автомашинаси олди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА