Андижон вилояти Халқ депутатлари Пахтаобод тумани кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияда тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоров 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Мурожаатда жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот улушидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 5,3 фоизи, саноатда ва қурилишда 2 фоизи, хизмат кўрсатиш соҳасида 1,6 фоизи туман хиссасига тўғри келганлиги, жумладан, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари хажми 2 миллион  700 минг сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш  
12 миллион 600 минг сўм, хизматлар ҳажми эса 3 миллион  600 минг сўмни ташкил этганлиги қайд этилди.  

Айни кунда туманда 143 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади, улардан 34 таси давлат, 6 таси давлат хусусий шерикчилик, 103 таси оилавий мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг боғчаларга қамрови 75,6 фоизни ташкил этади. Мурожаатда 2022 йилда 1 та нодавлат, 25 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш орқали болалар қамровини  89,7 фоизга, 2022-2026 йиллар давомида эса қамровни 100 фоизга етказиш кўзда тутилаётганлиги  қайд этилди.  

Тумандаги 50 та умумтаълим мактабларини 2020-2021 ўқув йилида тамомлаган 2 минг 343 нафар битирувчнинг  615 нафари олий таълим муассасалаларига, 102 нафари касб-ҳунар техникумларига ўқишга кириганлиги, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 110 нафар битирувчига банклар томонидан кредитлар ажратилиб, улар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйганлиги, шу билан бирга, 1 минг 16 нафар битирувчи ўзини ўзи банд қилиш орқали доимий даромад манбаига эга бўлганлиги айтиб ўтилди.  

Шунингдек, сессияда 2022-2026 йиллар учун белгилаб олинган устувор йўналишлар ҳақида кенг маълумотлар берилди. Жумладан, келгуси беш йил давомида туманда 74,9 минг та янги иш ўринлари яратилади. Умумий қиймати 69,1 миллион доллардан зиёд 284 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва бунинг ҳисобига 20 минг 136 та янги иш ўрни яратиш, туманда экспорт хажмини йилига 130 миллион долларга етказиш, кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилиши таъкидланди.  

Бундан ташқари, аҳоли учун муносиб яшаш шароитини яратиш, инфратузилмани яхшилаш мақсадида 1,4 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қуриш, “Обод қишлоқ ва маҳалла” дастури доирасида  ҳар йили камида 10 та маҳаллага 419 миллиард сўм миқдорида  ажратиш, ичимлик сув таъминоти даражасини 81 фоиздан 95 фоизга етказилиши қайд этилди. Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш борасидаги ишлар юқори босқичга кўтариш, хусусан, 1 минг 600 гектар майдонда интенсив боғ  ва токзор барпо этиш,  883 та аҳоли хонадонида иссиқхона қуриш, 2 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшилашга эътибор қаратилиши айтиб ўтилди.  
Бундан ташқари, аҳоли соғлиғини асраш ва мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хақида батафсил маълумотлар берилди.  

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.  
 
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтаобод тумани ҳокимининг мурожаатномаси эшитилди