Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Сурхон” ва “Динамо” – “Шўртан” жамоалари ўртасидаги навбатдаги тўқнашув кескин ва муросасиз ўтди.

Тошкентдаги “Жар” стадионида ташкил этилган “Пахтакор” – “Сурхон” ўртасидаги ўйин 1:0 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона голга Игор Сергеев 90-дақиқада муаллифлик қилди.  Шу тариқа голлар сонини 14 тага етказиб олган И.Сергеев лига тўпурарлар жадвалида пешқадамга айланиб олди.  

“Пахтакор” кичик ҳисобдаги ғалабасидан сўнг, 43 очко жамғарган ҳолда учинчи ўриндан жой олган бўлса, “Сурхон” 25 очко билан 11-ўринда қолди.

[gallery-25522]

Самарқандда ўтказилган “Динамо” –  “Шўртан” баҳси 2:0 ҳисобида ўз якунига етди. Натижада мезбонларнинг очкоси 41 тага етди ва чемпионатнинг 4-ўрнига кўтарилди. “Шўртан” бор-йўғи 12 очко тўплаб, ҳамон сўнгги ўринда қолмоқда.

Бугун, 30 сентябрь куни Суперлиганинг 23-тури якунланади. Унда “Сўғдиёна” – “Нефтчи”,  “Машъал” – “Бухоро” жамоалари ўзаро рақобатлашади.  Ҳар иккала учрашув соат 19:00 да бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Алимурод Мамадаминов (сурат)

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” ва “Динамо” муҳим ўйинда ғалаба қозонди