Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор", "Қўқон-1912" - "Динамо" клублари баҳси кескин ва муросасиз ўтди. Қўқондаги “Марказий” стадионида ташкил этилган "Қўқон-1912" – "Динамо" жамоалари баҳси 2:3 ҳисобида якунланди.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказилган “Насаф" ва "Пахтакор" учрашувининг 29-62-дақиқаларида Ҳусайн Норчаев гол уриб, “Насаф”ни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Ўйин охирида “шерлар” ажойиб камбек амалга оширишди. “Пахтакор” 90-дақиқада Брайан Риаскос ва 90+3-дақиқада Достон Ҳамдамов томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Қайд этилган ушбу натижалардан сўнг “Насаф” 32 очко билан мусобақа пешқадами сифатида ўз ўрнини сақлаб қолди. “Динамо” эса 28 очко жамғариб, иккинчи ўринга кўтарилди. “Пахтакор” эса 23 очко билан ҳозирча 4-ўриндан жой олган бўлса,  “Қўқон-1912” 12 очко билан 14-поғонада қолди.

Бугун, 28 июнь куни Суперлиганинг ушбу тури доирасида "Навбаҳор" — "Машъал" ва"Қизилқум" — "Нефтчи" учрашувлари бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” Қаршидан очко билан қайтди