ОФК Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи биринчи турида “Пахтакор” жамоаси БААнинг “Ал-Айн” клубини қабул қилди.

“А” гуруҳидан ўрин олган мазкур баҳс “Бунёдкор” стадионида ўтказилди. Учрашувнинг 11 - дақиқасида  "Ал-Айн" жамоаси аъзоси Кожоло Лаба ҳисобни очган бўлса, 25-дақиқада Достон Турсуновнинг хатосидан муваффақиятли фойдаланган Ҳолид Ал Балуши ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.  

[gallery-13636]

Иккинчи бўлимда “Пахтакор” жамоаси ўйинни ўз қўлига олмоқчи бўлди, бироқ футболчиларнинг ўйини қовушмади. Оқибатда 67-дақиқада Кожоло Лаба ўз ҳисобига яна бир гол ёзиб қўйди.  

Ўйин якунига қадар жамоалар бир неча ҳужумларни уюштирган бўлса -да, ҳисоб ўзгармади.  

Шу тариқа, “Пахтакор”  ва “Ал-Айн” учрашуви 0:3 ҳисобида якунланди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” ўз майдонида енгилди