Ватанимиз тарихидаги 11 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1841 йил (бундан 184 йил олдин)– Хива хониОллоқулихон Россия элчиси капитан Никифоровни қабул қилди. Қабул вақтида одатдаги маросимдан кейин, элчи меҳтар орқали хонга олий ёрлиқ ва хатни топшириб, келтирилган инъомларни тақдим қилган. Сўнгра Никифоров нима мақсадда келганлигини билдириб, агар Хива хони Россия давлати билан дўстона муносабатларда бўлиб, дўстлик тартиб қоидаларига риоя қилса, икки давлат ўртасидаги савдо алоқасини тараққий эттириш тарафдори бўлса, унда Россия ҳукумати Хива хонлиги билан дўстона алоқада бўлишга интилишини айтган.

1916 йил (бундан 109 йил олдин) – ҳуқуқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ғулом Аҳмедов таваллуд топди. Унинг илмий асарлари жиноят ҳуқуқини такомиллаштириш, хусусан, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши кураш муаммоларига бағишланган. У ҳуқуқшуносликка доир луғатлар тузган, ўзбек тилидаги юридик атамаларнинг шаклланишига ҳисса қўшган.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – Россия Муваққат ҳукумати Туркистон қўмитасининг йиғилишида “Хива хонлигидаги Россия комиссарига йўриқнома” ва Хива хонлиги учун конституция лойиҳаси ишлаб чиқилди. Улар сиёсий вазият тақозоси билан амалга киритилмай қолди.

1938 йил (бундан 87 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Исмоилова таваллуд топди. У – Зайнаб Садриеванинг қизи. “Холисхон” (Ҳамза) спектаклидаги Зуҳра унинг саҳнада яратган илк образидир. У ўз ижоди давомида лирик, драматик характердаги турли образларни яратди, фильмларда бир неча қаҳрамонларга овоз берди. Дилбар Исмоилова 1998 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

1956 йил (бундан 69 йил олдин) – Тошкентдаги “Пахтакор” стадиони очилди. Бу воқеани ўша вақтда Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби бўлган Нуритдин Муҳитдинов қуйидагича хотирлайди: “1956 йил 11 август куни Ўзбекистонда катта воқеа юз берди: 12 августда ўтказиладиган Қурувчилар кунини улкан совға билан нишонламоқчи бўлдик. 1955 йилдаёқ Тошкентда спорт комплекси қуриш ишлари бошланганди, чунки аҳоли бундай иншоотга катта эҳтиёж сезаётганди, ишлаб турганлари эса ўсиб бораётган талабларни ҳеч ҳам қондиролмай қолганди... 11 август куни ўйингоҳда мазкур байрам ва комплекснинг очилишига бағишланган умумшаҳар тантанали мажлиси бўлиб ўтди... Митинг иштирокчилари ўйингоҳни “Пахтакор” деб аташ ҳақидаги таклифни маъқуллашди”.

1979 йил (бундан 46 йил олдин) – соат 13:35 да Украинанинг Днепродзержинск шаҳри яқинида Ўзбекистоннинг “Пахтакор” жамоаси футболчилари учаётган ТУ-134А самолёти бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалокатга учради. Улар Минскнинг “Динамо” жамоаси билан навбатдаги ўйинга учиб кетаётган эдилар. Бортида 83 киши, шу жумладан, “Пахтакор”нинг 17 нафар футболчиси бўлган самолёт Тошкент – Гуръев – Минск рейси билан учган. Бортида 95 киши бўлган иккинчи самолёт Челябинск – Воронеж – Кишинёв йўналишида учган. Улар 8400 метр баландликда тўқнашиб кетганлар.

Самолётлардан бирининг экипаж командири булутлар орасидан юқорига чиқиш мақсадида диспетчердан рухсат сўрайди, диспетчер-стажёр эса унга рухсат беради. Иккала самолёт бир-бирига катта тезликда яқинлашиб кела бошлайди. Шу вақт хонага кириб қолган диспетчерлар бошлиғи вазиятни тезда англайди ва ҳалокатнинг олдини олиш мақсадида самолётлардан бирини янада баландроқ кўтарилиши учун буйруқ беради. Буйруқни эса иккала самолёт учувчилари ўрнига эфирга тасодифан кириб қолган учинчи самолёт – ИЛ-62 ҳаво лайнери қабул қилади, диспетчер эса жавобни кимдан олганлигини текшириб ҳам кўрмайди. Шундай қилиб, Украинанинг Харьков шаҳри аэропорти диспетчерларининг қўпол ва тузатиб бўлмас даҳшатли хатоси оқибатида фожиа рўй беради. Бу ТУ-134А самолётларининг энг йирик авиаҳалокати эди. “Пахтакор” жамоасининг қарийб барча ҳалок бўлган аъзолари Тошкентдаги Боткин қабристонида дафн этилди. У ерда 1979 йили ҳалок булган футболчилар хотирасига ёдгорлик ўрнатилди.

1981 йил (бундан 44 йил олдин) – Ўзбекистон Компартияси Марказий Кўмитасининг қарори билан атроф-муҳитни ва кишилар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида бутифос ўткир заҳарли моддасини дефолиант сифатида қўллаш ман этилди. Лекин амалда бу қарор бажарилмади. Ғўзани бутифос билан дефоляция қилиш олдингидек ҳаттоки аҳоли яшайдиган қишлоқлар яқинида ҳам амалга оширилаверди. 

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ёнғин хавфсизлиги муҳандислари Тошкент факультети ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш ва ички ишлар органлари бошлиқлари таркиби малакасини ошириш бўйича Тошкент ёнғиндан сақлаш техник билим юрти негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш олий техник мактаби ташкил этилди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – ўзбек биокимёгарлари ва эндокринологлари мактаби асосчиси, мамлакатимизда замонавий таълим тизимини яратишга, фан тараққиётини йўлга қўйишда, хусусан дунё фанида қалқонсимон без фаолиятини, тиреоид гормонлар биокимёси ва унинг таъсир механизмларини очиб беришга улкан ҳисса қўшган, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари соҳиби, атоқли тиббиётчи ва педагог олим академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан олимнинг биология, тиббиёт ва педагогика соҳаларидаги илмий меросининг аҳамиятини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси “Академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади расмий статистика соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш мақсадида Президент қарори билан “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пахтакор” фожиаси: ҳалокатга нима сабаб бўлган эди?