Сурхондарё – ер билан тиллашиб, меҳнат қилишнинг ҳадисини олган деҳқонлар юрти. Турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ўрганса арзийдиган тажрибага эга воҳа. Вилоят пахтакорлари ҳам жанубнинг тандир тафтидек ёз чилласида омилкорлик билан меҳнат қилиб, мўл ҳосил тўплашга одатланган.

Бу гурунгга кўп йиллар бўлди. Ёз фасли. Деновлик машҳур фермер, “Ўзбекистон қаҳрамони” Аҳмад Нарзуллаев билан пахта даласида учрашиб қолдик. У пайтлар ғўза парваришига ўқитувчи ва ўқувчилар, шаҳарлик талабалар ҳам жалб этилар, қатқалоқни юмшатиш, агатларни бегона ўт-ўланлардан тозалаш, ғўзани чилпиш каби юмушлардан тортиб, ҳосилни териб-йиғиб олгунгача пахтакорларга кўмаклашар эди. Ўша кунлари фермернинг даласида ғўзани чилпиш - пахтакорлар тили билан айтганда чеканка бошланган экан. Гўёки бепоёндек туюладиган далада бир гуруҳ хотин-қиз ғўза чилпимоқда. Қуёшнинг жазирама тафтидан асраш учун боши ва юзини рўмол билан ўраб олган. Аҳмад ака билан дала бошида ҳол-аҳвол сўрашиб, бирпас суҳбатлашдик. Гап орасида ҳашарчи келмадими, деган саволни ташладик. 

– Сиз айтаётган ҳашарчилар ғўзани чилпийман, деб мисқоллаб йиғаётган ҳосилни нобуд қилади, – деди фермер. – Ҳамма ҳам деҳқон бўлиши мумкин. Лекин, пахта етиштиришнинг илмини ўрганиш андак оғир масала. Шу боис кўпчилик пахтакор бўлолмайди. Тўғри, пахтакор халқмиз. Бироқ, ўқитувчи, шифокор, талаба ёки ўқувчи бу экиннинг илмини қаердан билади?... 

Тажрибали фермер ҳақ гапни айтди. Ғўза-ўта нозик ўсимлик. Баҳорда униб чиққач, агатлар қатқалоқ бўлиб қолса, уни юмшатаман, деб илдизини очиб ташласа ҳам, бегона ўтдан тозалайман, деб ниҳолга шикаст етказса ҳам нобуд бўлиши мумкин. Чеканка қиляпман, дея шохларни ортиқча узиб ташласа чўтдаги ҳосил бой берилиши ҳеч гап эмас...

Мундоқ эсласам, ўшанда ҳам пахтакорлар учун баҳор серёғин, ёз иссиқ келган, тағинам ғўза ривожи бироз кечиккан, турли зарарли ҳашаротлар урчиган йил экан. Аҳмад Нарзуллаев шу гапларни айтган йил билан жорий мавсумнинг ўртасида катта фарқни кузатиш мумкин. Далаларда чилланинг тафтидан юзини яширган ҳашарчи йўқ. Ўқитувчи, талаба, ўқувчи ва бошқа пахтага алоқаси бўлмаган кишилар ўз иши билан шуғулланмоқда. Пахтакорлар ғўза парвариши билан банд. Ғўзани ундоқ парваришланг, чилла сувини фалон вақтда беринг, чеканкани бугуноқ якунланг сингари топшириқлар ҳам йўқ. Гапнинг индалласини айтганда, пахтакорнинг кўкрагига эркинлик шамоли тегди. Миллий бойлигимизни ҳашарчиларсиз ҳам парвариш қилиш, мўл ҳосил тўплаб, уни кузнинг ёғин-сочинли кунларига қолдирмай тез, сифатли йиғиб олиш мумкинлиги амалда исботланди. 

Сурхондарёда пахта иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири. Шунинг учун ҳам пахтакорлар бу соҳа илмини яхши ўзлаштирган. Ғўзага меҳр бериб парвариш қилган. Мўл ҳосил етиштирса, шунга яраша даромад олган. Кейинги йилларда унинг миллий иқтисодиётимиздаги ўрни янада ошмоқда. Президентимизнинг ғояси билан ҳудудларда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳосилни етиштиришдан тортиб, уни сифатли йиғиб олиш ва қайта ишлашга интилишни кучайтирди. Хом ашёни тола сифатида эмас, уни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида сотиш ва кўпроқ даромад топишга қизиқишини оширди. Жойларда ресурсларни тежайдиган технологиялар ва ускуналар жорий этилиб, қишлоқларда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқарадиган янги саноат корхоналари бўй кўрсата бошлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахта саноатида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2020 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига пахта нархини белгилаш амалиёти бекор қилинди. Эндиликда пахта етиштириш билан пахтакор элнинг чинакам деҳқонлари шуғулланмоқда. Шу тобда вилоятнинг пахта далаларида бўлсангиз янгича муҳит ва ҳалол, заҳматли меҳнатдан роҳат олаётган руҳиятни ҳис этасиз. Деҳқонларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшаётганига дуч келасиз. 

Жорий йилда вилоятдаги 13 та пахтачилик-тўқимачилик кластери 72 минг 270 гектар майдонда ғўза парваришламоқда. Мавжуд майдонларнинг 10 минг 95 гектарига чигит 60 сантиметр, 2 минг 530 гектарига 76 сантиметр, 55 минг 539 гектарига 90 сантиметр, 4 минг 107 гектарига қўш-қатор схема асосида экилган. Шу кунларда ғўза майдонларининг 39 минг 842 гектари гуллаш, 32 минг 428 гектари 1-2- кўсаклаш фазасида ривожланмоқда. Воҳа пахтакорлари бу йил ўрта толали ғўза навлари билан бирга 3 минг 333 гектарда хориж чигитини экиб, синовдан ўтказмоқда. 

Ўтган асрда Сурхон замини олтинга тенг тупроғи, ўзига хос иқлими ва деҳқонларининг меҳнати билан ингичка толали пахта етиштиришда ҳам шуҳрат қозонган эди. Бизнинг асримизда эса ингичка толали пахта майдонлари босқичма-босқич қисқариб, бундан етти-саккиз йил аввал уни парваришлашдан бутунлай воз кечилди. Президентимизнинг 2022 йил 18 мартдаги “Сурхондарё вилоятида ингичка толали пахта етиштиришни илмий асосда амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ғўзанинг бу навини парваришлаш қайта тикланди. Ингичка толали пахтачилик илмий тадқиқот институти ташкил этилди. Мазкур ҳужжат асосида фақат ингичка толали пахта етиштиришни йўлга қўйиш эмас, балки саноатбоп янги навларини яратиш вазифалари белгилаб берилди. Олимлар ва пахтакорлар ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутасаддиларининг айтишича, жорий йилда вилоятда 12 минг 37 гектарда маҳаллий иқлимга мос, серҳосил, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ингичка толали пахта етиштирилмоқда. 

– Бу йилги баҳор нисбатан салқин ва серёғин келди, – дейди ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти директори Олим Алимардонов. – Шу сабабли соғлом ва бақувват кўчат ундириб олиш, ёш ниҳолларнинг ривожланиши анча мураккаб кечди. Ғўзанинг ривожи ўтган йилларга нисбатан 12-16 кунга кечикди. Ана шундай шароитда ҳам пахтакорларимиз унумли меҳнат қилиб, ингичка толали пахта кўчатларини бир текис ундириб олди. Мавсумда ингичка толали пахта етиштирилаётган майдонларда бўлиб, ғўзанинг ривожланишини кузатяпмиз. Экиннинг ривожи ва ҳолатидан келиб чиқиб, ўз маслаҳатларимизни беряпмиз. Масалан, Бандихон туманидаги “Сурхон грант фруд” фермер хўжалигининг 80 гектар майдонида парваришланаётган “СП-1607” ингичка толали пахта ниҳолларини азотли, калийли ўғитлар билан озиқлантиришни, эгат оралатиб енгил суғориш ва ҳашаротларга қарши курашишни тавсия этган эдик. Бу сафар борганимизда ғўзаларда яхши ўзгариш бўлганига дуч келдик. Шунингдек, мониторингларимизда Ангор, Шеробод, Музработ, Жарқўрғон, Денов каби туманларда берган тавсияларимиз ҳам ғўзалар ривожида ўз самарасини бергани аниқланди.

Вилоятда сувни тежаб сарфлаш ва сув тақчиллигининг олдини олиш ҳам пахтакорларнинг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Далаларда томчилатиб ва дискрет суғориш тизимларини жорий этишга эътибор кучайди. 

Соҳада кластер тизимининг йўлга қўйилгани қатор ораларига ишлов бериш, ўз вақтида чопиқ қилиш, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш, ғўзани чилпиш каби юмушларни тажрибали деҳқонлар маслаҳати асосида амалга оширишга, хориж тажрибаларидан фойдаланишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон” фермер хўжалиги раҳбари Чори Чўтпўлатовни пахтакорлар яхши танийди. Тажрибали фермер 30 йилдан буён пахта парваришлаб, шартномавий режани ортиғи билан бажаради. Бу йил 37 гектар майдонда “Бухоро Элита” навли пахта етиштираётган фермер гектарлар ҳосилдорлигини 50 центнерга етказишни мўлжалламоқда. Ҳозир ҳар туп ғўзада етти-саккизтадан кўсак бор.

– Пахтачилик учун жорий йил инжиқ келди, – дейди фермер. – Баҳор серёғин бўлди. Ёз ҳам иссиқ келмоқда. Бундай шароитда ғўза зараркунандаларига қарши ўз вақтида ишлов бериш, сифатли чопиқ қилиш, чилпиш, маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, шарбат усулида тунда суғориш ютуқлар омили бўлади. Ниҳолларни чилладан беталафот олиб чиқиш ва мўлжалдаги ҳосилни олиш учун энди кечани кеча, кундузни иссиқ, демай меҳнат қиладиган вақт келди. Деҳқонларимиз барча юмушларни синалган агротехник тадбирлар асосида олиб бориб, салмоқли ҳосил тўплаётир. 

Жанубда ёз чилласи бошланди. Аслида пахта ҳосилини жазирама саратон белгилайди. Буни тажрибада синовдан ўтказган жанублик деҳқонлар ғўзани мавжуд агротехник тадбирлар асосида меҳр билан парваришлаб, мўл ва сифатли ҳосил тўплашга бел боғлаган.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтакор эл