"Пахтакор" дуранг ўйнади
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси жорий йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Эроннинг "Тракторсоз" жамоасига қарши ўтказди.
БААнинг Шаржа амирлигида ўтказилган "Тракторсоз"га қарши учрашувда "шерлар" мезбон сифатида майдонга тушди ва 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди.
“Пахтакор” 17 апрель куни гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувида “Ал Қува Ал Жавия”га (Ироқ) қарши майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА