Самарқанд вилоятида пахтачилик ҳақида гап кетса аввало, Нарпай туманининг бу борадаги тажрибаси, эришаётган натижалари эътироф этилади. Вилоятда ерга чигит қадаш ишларига ҳам нарпайлик биринчилар қаторида киришади. Ғўза гуллагани, пахта очилгани, терим бошлангани ва якунлангани ҳақидаги янгиликлар ҳам энг аввал шу ҳудуддан тарқалади.

Гап фақат шу биринчиликларда эмас, туман иқтисодиёти, аҳоли турмуш даражаси ошишида қишлоқ хўжалиги, демакки ғалла ва пахтачилик муҳим ўрин тутишида. Тўғри, кейинги йилларда мазкур ҳудудда ҳам саноатни ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун имконият яратишга катта эътибор қаратилмоқда, кўплаб истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этиляпти. Бироқ, Нарпай иқтисодиётида пахтачилик асосий тармоқлардан ҳисобланади.   

Шу боис жорий йилда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалар, янги тартибларни амалга оширишда республикамизнинг 13 тумани қаторида Самарқанд вилоятидан Нарпай тумани танланди. 

– Бу аввало жуда катта ишонч, шу билан бирга юксак масъулият, – дейди Нарпай тумани ҳокими Шерзод Раҳмонов. – Тўғри, туманимиз фермерларида пахтачилик бўйича яхши тажриба шаклланган, қаерда қандай ҳосил етиштиришни билишади. Аммо бугун табиат, иқлим, тупроқ ва сув шароити ўзгариб боряпти. Йил гоҳ қурғоқчил ёки серёғин келяпти, йилдан-йилга ҳарорат ошиб боряпти. Аномал иссиқлик кузатиляпти. Бу эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, жумладан, пахтачиликда ҳам ана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат қилишни тақозо этмоқда. Меҳнат қилиб, ундан кутилган натижага эришмасангиз, манфаатдор бўлмасангиз – бундан нима наф? Бугун замон ўзгарган – ҳар бир меҳнат, ҳаракатнинг натижаси бўлиши керак, давлат режалари деган гап йўқ, гап – инсоннинг қилаётган меҳнатидан манфаатдор бўлишида, турмуши фаровон, эртасидан кўнгли тўқлигида. Президентимиз илгари сураётган “Инсон қадри учун!” деган ғоянинг асосида ҳам шу мақсад ётибди. Пахтачилик, ғаллачилик, умуман, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларни давр талабидан келиб чиқиб, ривожлантириш ва такомиллаштиришга шу нуқта назардан ёндашяпмиз.  

Айни пайтда туманда “Мароқанд сифат” кластер корхонаси фаолият кўрсатмоқда ва унга аъзо фермер хўжаликлари томонидан 10 минг 762 гектар майдонда ғўзанинг “Бухоро-102” “Султон” навлари парваришланмоқда. Жумладан, ихтисослаштирилган 39 фермер хўжалиги томонидан 1632 гектар майдонда уруғлик пахта етиштирилмоқда. Ғўза зараркунандаларига қарши курашиш мақсадида иккита биолаборатория ташкил этилган. 

– Президентимизнинг 2022 йил 7 июлдаги “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов бошчилигидаги Пахтачилик кенгаши ташкил этилиб, кенгаш томонидан амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилган эди, – дея сўзида давом этади Ш.Раҳмонов. – Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Кенгаш раиси ва аъзолари бизнинг туманимизга ҳам келиб, кластер ва фермерларимиз фаолияти билан танишди. Биргаликда далама-дала, фермербай ва контурбай юриб, ғўза агротехникасини ўргандик, фермер ва агрономлар, мутахассислар билан суҳбатлашдик. Ўрганишлар давомида Кенгаш аъзолари ва ишчи гуруҳи томонидан биз ҳозиргача эътибор бермаган бир нечта таклиф ва тавсиялар билдирилди.  

Хусусан, республикамизда бугун ғўзанинг ўндан ортиқ истиқболли, серҳосил навлари яратилган бўлса-да, бизда ўн йиллардан буён пахтанинг фақатгина икки турдаги уруғлик навларидан фойдаланиб келаётганимиз қайд этилди. Мутахассислар қайд этишича, йиллар давомида битта навдан фойдаланиш ердаги зараркунанда ва бегона ўтларнинг шу ўсимликка мослашиб қолиши, бу эса оқибатда ҳосилдорликнинг пасайиши ва уруғлик сифатининг бузилишига олиб келади. Шунингдек, айрим фермер хўжаликлари далаларида бир неча хил навлардан 2-3 хил навлардан фойдаланганлигининг гувоҳи бўлдик. Бундан кўринадики, энди кластер раҳбарлари фермерлар билан бирга янги уруғлик чигит навларини олиб келиш ва уруғлик тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашишлари лозим. 

Ўрганишлар давомида уруғлик ғўза парваришлаётган 39 фермер хўжалигининг 1632 гектар майдонида ўсимлик тўлиқ кўсаклаш фазасида ривожланаётгани, зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилгани кузатилди. Ғўза майдонларида тўлиқ иккинчи суғориш ишлари якунланиб, учинчи суғориш ишлари давом этмоқда. Пахта майдонларимизнинг шўрланганлик даражаси ўрганилганда 117 гектар ўртача шўрланган майдонлар аниқланди. Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида 2022-2023 йилларда бизнинг туманимизда ҳам пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатни яхшилаш учун субсидия ажратиш тажрибаси синовдан ўтказилиши бу борадаги муаммоларимизни ҳал қилиб олиш учун жуда катта имконият бўлади. 

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳам Нарпайда муайян ишлар амалга оширилиб, шу пайтгача 3349 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинди. Биргина жорий йилда яна 1400 гектар майдонда ушбу тежамкор технологияни қўллаш режалаштирилган.  Бунинг учун кластер корхонаси 70 та фермер хўжалиги билан шартномалар тузилган. Айни пайтда кластер томонидан 638 гектар майдонда қурилиш ишлари бошланган. 217 гектар майдонда ишлар якунланиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. 

– Хўжалигимиз уруғчиликка ихтисослашган, 84 гектар еримиз бор, – дейди “Нарпай Равшанбек даласи” фермер хўжалиги раҳбари Р.Тожиев. – Томчилатиб суғоришнинг афзаллигини бошқа хўжаликлар фаолияти мисолида кўрдик. Шунинг учун биз ҳам шу тизимга ўтишга қарор қилдик. Бу орқали сув, ўғит сарфи сезиларли даражада камаяр экан. Муҳими, ҳосилдорлик юқори ва уруғлик сифатли бўлади. Демакки, даромад ҳам ошади. 

Ўтган йил нарпайлик пахтакорлар ҳар гектар ердан ўртача 35-38 центнердан ҳосил олган. Бу йил эса ҳосилдорликни 40 центнердан ошириш режалаштирилган. Бугун соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида яқин йилларда бу рақамни 45 дан ошириш кўзда тутилган. 27 июль куни Президентимиз томонидан пахтачиликдаги долзарб масалаларга бағишланган йиғилишда ҳисобот берган туман масъуллари ҳам буни тасдиқланди. Ушбу мақсадга эришиш учун кластер корхонаси қошида янги замонавий биолаборатория ташкил этиш ва унда тупроқ таҳлили, биомаҳсулотлар етиштириш, пахтачиликда инновация ва илм-фан ютуқларини кенг қўллаш кўзда тутилгани маълум қилинди. 

Ғолиб Ҳасанов, 
А.Исроилов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтачиликда Нарпай тажрибаси янада такомиллашади