Инновацион ривожланиш вазирлигида илмий-тадқиқот марказлари олимлари, тадқиқотчилар, мутахассислар ва экспертлар иштирокида пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий қилиш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмлари ва даромадни ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Кенгаш тартиби тасдиқланди ва Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Кенгаш раиси этиб тайинланди.

Қайд этилишича, ҳар йили ҳудудларда маҳаллий шароитларда яхши ҳосил бераётган навларни таҳлил қилиб, уларнинг супер элита ва элита уруғларини кўпайтириш бўйича илмий ташкилот ва уруғчилик корхонасини белгилаш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос энг мақбул навларни ҳудудларда кўпайтириш ва экиш бўйича кластерларга топшириқлар бериш Пахтачилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Бундан ташқари, мазкур Кенгаш тупроқ унумдорлиги, унинг кимёвий ва биологик хусусиятларининг илмий таҳлили асосида ҳудудларда қўлланилиши мумкин бўлган кимёвий ва органик ўғитлар бўйича тавсиялар беради. Ғўза касалликлари ва ҳашаротларга қарши курашиш бўйича самарадор препаратларни қўллаш юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этади. Кластерларга ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитларига мос ғўза навларини экиш ва уруғларини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш ҳамда пахтачиликда сув ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар беради. Шунингдек, пахтачилик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Йиғилишда шунингдек, Кенгаш регламенти, Пахтачилик кенгаши фаолияти йўлга қўйиладиган 13 та туманда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси, лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.

Муҳайё  Тошқораева,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтачилик кенгашининг вазифалари нималардан иборат?