Бухоро вилоятида 2 минг 958 та пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар мавжуд. Жорий йил баҳорида бухоролик пахтакорлар 97 минг 900 гектар ерга барака уруғи қадашган эди.

Вилоятда пахта йиғим терими авжида. Айни жараёнларда меҳнаткашларга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам яқин кўмакчи бўлмоқда.

Вилоятда пахта хомашёсини ўз вақтида сифатли йиғиб-териб олиш учун 182 минг 250 нафар теримчилар меҳнат қилмоқда. Бу йилги терим ўзгача руҳда бошланди. Кўнгилли теримчиларга бир қатор қулайликлар яратилди. Буларнинг ичида энг қувонарлиси, теримчилар томонидан терилган пахта учун шу куннинг ўзида пулларни тўлаш тартиби жорий қилинди. Ҳозирда теримчилар терган пахтаси учун пулни кунма кун олмоқда.

–Илгарилари терган пахтамизнинг пулини бир-икки ҳафталаб кутишга мажбур бўлардик, – дейди Жондор туманидаги  “Шукур Раҳим пахтазори” фермер хўжалигида пахта тераётган Нафиса Султонова. – Унинг устига ушлаб қолиш (скидка) деган ҳолатлар бўларди. Ҳозир терган пахтамизнинг сўнгги килограммигача нақд пул олаяпмиз. Бу эса биз, меҳнаткашларга берилаётган эътибордир. Шу пайтгача 5 миллион сўмга яқин меҳнат ҳақи олдим.

Дархақикат, хозирда теримчиларга яратилган қулайлик шароитларни кўриб дилинг яйрайди.

Бугун пахта йиғим терими жараёнида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ  вилоятнинг барча далаларида бўлиб, фермерлар дуч келаётган муаммоларга ечим топмоқда. Таҳлилларга эътибор бериб қарайдиган бўлсак терим пайтида фермерлар асосан пахта қабул қилиш пунктларида пахтанинг сифати унинг намлик даражаси билан боғлиқ муаммога дуч келишади. Айни жараёнда кенгаш ходимлари фермер хўжалиги раҳбари ёнида туриб уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдамлашмоқда.

Шу мавзуда Жондор туманида 20 йилга яқин деҳқончилик билан фаолият юритиб келаётган “Шукур Раҳим пахтазори” фермер хўжалиги раҳбари Ғулом Шукуров билан суҳбатлашдик.

–Мен 20 йилдан бери фермер хўжалигини ташкил этиб фаолият кўрсатиб келаяпман, – дейди “Шукур Раҳим пахтазори” фермер хўжалиги раҳбари Ғулом Шукуров. – Фермер хўжалигимга тегишли 50 гектар ер майдонига пахта экканман. Ҳозир фермер хўжалигим даласида қизғин пахта терими кетмоқда. Яқинда Озодлик радиосининг ижтимоий тармоқларга “Пахта, кластер ва селектор” номли мақоласини ўқиб қолдим. Менинг фикримча унда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар берилган. Мен ўз муносабатимни билдиришни хоҳладим. Йиллар давомида тўплаган тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтаманки бугун фермерларга яратилган шароитларни биз бир пайтлар орзу қилганмиз. Мисол учун, бугунги кунда фермерлар фойдасига пахтани сотиш нархи ошди. Теримчилар тўланаётган меҳнат ҳақидан миннатдор. Олдинлари пахтани экиб етиштириш бир машаққат бўлса уни нес-нобуд қилмай териб олиш бир машаққат эди. Теримчилар йўқ. Қайсидир мактаб, коллеж ёки олийгоҳ талабалари келиб терарди. Улар пахтани сифатли, тоза термайди. Фермерлар эса уни топширишда кўплаб қийинчиликларга дуч келарди. Ўзим тонналаб пахтани қайтиб олиб келиб тозалаб бошқаттан топширган пайтларим ҳам бўлган. Эндиликда  фермерлар ва кластерлар пахта етиштиришдан фойда олмоқда. Маҳалламиз аҳолиси ҳам ўз ихтиёри билан пахта теримига қизиқиб чиқмоқда. Фермерларга кунлик йиғилиш ёки бошқа мажлисбозликлар бўлаётгани йўқ. Мана совуқ ва ёмғирли кунлар келмоқда. Фермер ва кластерлар пахтани ўз вақтида, ёмғирга қолдирмасдан йиғиштириб олишга ўзимиз манфаатдормиз. Пахта етиштириш ва териб олиш учун барча шароитлар яратилган.

Бугунги кунга келиб Бухоро вилоятида пахта йиғим теримида иштирок этаётган кўнгилли ҳашарчилар ҳар бир кило пахта учун 1 минг 400 сўмдан меҳнат ҳақи олмоқда.    

Вилоятда мавдуж кластерлар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан пахта режасини биринчилардан бўлиб бажарган фермерлар ҳамда илғор теримчилар мунтазам мукофотланиб келинмоқда.

T/S 177. Zuhra Mirzaboyeva, [03.10.21 13:11]

Қоракўл тумани “Сайёд” ҳудудида фаолият кўрсатаётган Сардорбек Эргашов раҳбарлигидаги  “Ойдиной-Олим-Ойбек” фермер хўжалиги аъзолари бу йил 58 гектар майдонга чигит қадаб, парваришлашди. Ўз вақтида олиб борилган агротехник тадбирлар хусусан, томчилатиб суғориш  технологияси жорий қилинганлиги бугун ўз самарасини берди. Ҳозирда кўзланганидан ҳам юқори ҳосил олинмоқда. Аниқроғи, хўжаликда гектарлар ҳосилдорлиги 70 центнерга етмоқда.

–Аввал эгатлаб суғориш  асосида ерларда пахта етиштирар эдик,  – дейди “Ойдиной-Олим-Ойбек” фермер хўжалиги раҳбари Сардорбек Эргашов. – Пахта ҳосили қачонки муттасил сувга қонса 60-70 центнер ҳосил олиш мумкинлигини бугун тажрибамизда кўриб турибмиз. Бунақаси бўлмаганди.

Вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар ва меҳнат туфайли фермернинг бугун юзи ёруғ бўлмоқда.

Вилоятда бугунги кунда пахта топшириш шартномавий режасини бажарган фермер хўжаликлари сони 400 тадан ошди.

Зариф Комилов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта йиғим теримида пешқадам фермерлар сони 400 тадан ошди