Жорий йилда Сирдарё вилоятидаги 1929 та фермер хўжалигининг 77 500 гектар экин майдонига чигит экилиб, шартномага асосан 270 минг тонна пахта хомашёси топшириш режалаштирилган. Бугунги кунгача далалардан 160 минг тоннага яқин “оқ олтин” териб олинди.

– Вилоятнинг Сайхунобод, Сирдарё, Боёвут туманларида пахта йиғим-терими мавсуми тўғри ташкил этилганлиги туфайли терим кўрсаткичлари юқори бормоқда. Пахта йиғим-теримига 61 минг теримчи жалб қилинган бўлиб, улар кунига ўртача 75-95 килограммдан пахта термоқда. Мавсум бошидан буён теримчилар 71 минг тонна пахта хирмонини яратди. Шунингдек, 192 та пахта териш машинаси жалб этилган бўлиб, улар шу кунгача 88 минг 67 тонна пахта терди, – дейди Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё вилоят кенгаши раиси Рўзиқул Пиримқулов.

Хирмонга ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган хотин-қизлар, бошқа ҳашарчилар учун шароит яратилди. Минглаб теримчилар ўз ихтиёрлари билан пахта теримига чиқди. Бунинг натижасида фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерларининг манфаатдорлиги ҳам ошиб бормоқда.

Шу билан бирга фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Касаба уюшмалари, вилоят адлия бошқармаси томонидан мажбурий меҳнатга барҳам бериш, мажбурий меҳнат учун жавобгарликнинг қатъийлиги бўйича фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида жойларда, аҳоли ўртасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта терими уюшқоқлик билан давом этмоқда