Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар натижасида пахта ҳосилдорлиги йил сайин ошиб бормоқда
Бунинг натижасида фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерларининг манфаатдорлиги ошиб бормоқда.
Экиш учун пахтанинг истиқболли навларини танлаш, ўсимликларнинг ривожланиш фазасида касаллик зараркунандаларига қарши курашиш, минерал ўғитлар, биостимуляторларни танлаб ишлатишни назорат қилиш борасидаги ишларда кенгашимиз агрономлари ва мутахассислари дала меҳнатчиларига яқиндан ёрдам бериб келишмоқда.
Ҳозирги кунда пахта йиғим терими авж олган бўлиб, бу жараёнга Сурхондарё вилояти ҳам ўз хиссасини қўшмоқда.
Жорий йилда вилоятда пахта майдони 72 минг 270 гектар бўлиб, шундан 268 000 тонна пахта олиш режалаштирилган. Мазкур шартнома режасини Республикамизда биринчилардан бўлиб, Олтинсой, Термиз ва Қизириқ туманлари ортиғи билан бажаришди.
Шундан Олтинсой тумани 2 минг 586 гектар майдонга 104 та фермер хўжалиги пахта уруғини қадашиб, 9 минг 886 тонна ҳосил йиғиб олишди. Термиз туманида 2 минг гектар майдондан 70 та фермер хўжалиги ёрдамида 7 минг 416 тонна ҳосил йиғиб олинган бўлса, Қизириқ тумани 7 684 гектар майдондан 26 минг 663 тонна ҳосил йиғиб олинди.
Фермер хўжаликларининг пахта-тўқимачилик кластерлари билан муносабати шартнома асосида йўлга қўйилганлиги, пахта йиғим-теримини ташкил этишда фермерларнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, вилоятда бу масъулиятли мавсумни тез ва соз ўтказилишига яқиндан ёрдам бериляпти.
Ҳар бир ҳудудда Туман фермерлар кенгаши қошидаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази ходимлари томонидан фермер хўжаликлари ва теримчиларнинг ҳар беш кунлик пахта пулларини тўлаб берилишида иштирок этаётганлиги дала меҳнаткашларининг кайфиятини кўтариб, янада самарали меҳнат қилишга ундамоқда.
Пахта теримчиларга яратилган шароитлари ва пахтанинг терим сифатини назорат қилиш бўйича ҳудудларда фермер хўжаликларига амалий кўрсатмалар бериб келинмоқда.
Терим мавсумида вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжаликлари далаларида пахтани яхши терган илғор теримчиларни рағбатлантириш орқали терим унумдорлигини ошириш чоралари кўрмоқда.
Воҳадаги барча фермер хўжаликлари, отряд раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларга ҳеч ким пахта теримига мажбурий ҳолатда жалб этилиши мумкин эмаслиги, шунингдек улар ўртасида тузилган фуқаролик ҳуқуқий шартноманинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.
Олтинсой тумани “Ботош лочини”, “Феруз”, “Денов текстил Кластери МЧЖ” “Козонкул Миришкори”, “Нормуродов Бегали”, Термиз туманидаги “Буюк Сурхон Термиз”, “Анвар Дўстлик”, “Намуна Қахрамон гавхари”, “Суғдиён Сарвари”, “Шароф Мохинур”, Қизириқ туманидаги “Парда Туропов фх”, “Сурхон лочини фх”, “Худойберди Хурсанов 2019”, фермер хўжаликлари 40-45 центнердан ҳосил олиб шартномаларни биринчилардан бўлиб бажардилар.
Муродилла Турдиев,
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассиси