Пахта ҳосилини йиғиб олишга бағишланган семинар
Жиззах вилоятининг туманларида 2024 йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиб олишга бағишланган илмий-амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда.
Қимматбаҳо хомашёни қисқа фурсатларда йиғиб-териб олиш мақсадида Мирзачўл туманида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Ш.Ғаниев, вилоят ҳокими Э.Салиев, вилоят ва туманлар секторлари раҳбарлари, пахтачилик туманлари ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари, кластерлар ва ушбу туман пахтачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Жорий йил туманда етиштирилиши режалаштирилган 47 минг 730 тонна пахта ҳосилини тез ва сифатли териб олишга 18 та отрядга бириктирилган 42 та пахта териш машиналари ёрдамида 42 минг 630 тонна пахта хомашёси териб олиниши режалаштирилган.
Тадбирда 2024 йил йиғим-теримга тайёрланаётган пахта далаларини дефолиация қилиш, терим мавсумини тўғри ташкил этиш, келгуси йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил қилишга эътибор қаратиш семинарнинг асосий мавзуси бўлди.
[gallery-18721]
Шунингдек, тадбирда пахта ташиш техникалари ва қабул қилиш пунктларининг тайёрлиги, ушбу жараёндаги ёнғин хавфсизлиги, ёқилғи таъминоти масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА.