Шу кунларда Тошкент вилоятининг пахта далаларида етиштирилган ҳосилни ўз вақтида териб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Теримда фаол қатнашаётган теримчиларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва кўчма тиббий кўрикни ташкил қилиш, савдо, маданият ва маиший хизматлар кўрсатиш бўйича масъуллар томонидан жойларда зарур шароитлар яратилган.

Хусусан, Оққўрғон туманидаги 11 минг 200 гектар майдонда ғўза парваришланган бўлиб, жами 43 минг тонна пахта хомашёсини давлатга топшириш кўзда тутилган. Оққўрғонлик уста деҳқонлар ҳар гектар майдондан ўртача ҳосилдорликни 38,4 центнердан кам бўлмаслиги учун ҳаракат қилмоқда. 

Терим жараёнлари билан танишиш мақсадида вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Дастлабки манзил “Абдуманноб Пиримқулов” фермер хўжалиги далалари бўлди. Мазкур хўжаликнинг жами ер майдони 96 гектар бўлиб, шундан 44 гектарида ғўза парваришланган. Самарали меҳнат туфайли бугун фермернинг юзи ёруғ. Терим жараёнига жалб этилган теримчилар учун етарли шароит яратилган. Ҳар куни тушликда дала шийпонида иссиқ овқат, чой, нон берилиб, меҳнат ҳақи кунбай тўлмоқда. Аслида қаерда моддий манфаатдорлик бўлса, ўша ерда иш унумли ва баракали бўлади. 

[gallery-19414]

Журналистлар даладаги теримчиларга яратилган шароит билан танишди. Мароқли суҳбат теримчиларнинг ҳам, журналистларнинг ҳам кайфиятини кўтарди. Шунингдек, пахта қабул қилиш пунктида ҳам иш қизғин. Далалардан терилган пахта хомашёси белгиланган тартибда хирмонга топширилмоқда. Жойларда зарур хавфсизлик чоралари кўрилиб, пахта йиғим-терим мавсумини беталафот ва самарали ўтказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Навбатдаги манзил “Yustex” МЧЖ тикувчилик корхонаси бўлди. Бу ерда пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган замонавий корхона фаолияти хусусида маълумот берилди. Корхонада 300 нафардан ортиқ хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Бу ерда асосан болалар ва катталар учун кийим-кечак тайёрланади. Қўл меҳнати ва машина уйғунлигида яратилган бу маҳсулотлар хориж давлатларига экспорт қилинмоқда. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Оққўрғон туманида етиштириладиган пахта хомашёсининг асосий қисми ҳудуддаги корхоналар томонидан қайта ишланади. Жумладан, 8 минг 716 тоннаси ип-калава, 8 минг тоннадан ортиқ трикотаж маҳсулотлари тайёрланади. 

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта – 2024: хирмоннинг салмоғи ортмоқда