Патрик Зюскиндни жаҳонга танитган “Ифор“ асари ўзбек тилида чоп этилди
ʼʼYangi asr avlodiʼʼ нашриётида жаҳон адабиётининг йирик намояндаларидан бири Патрик Зюскинд қаламига мансуб “Ифор“ романи нашр этилди.
ʼʼYangi asr avlodiʼʼ нашриётида жаҳон адабиётининг йирик намояндаларидан бири Патрик Зюскинд қаламига мансуб “Ифор“ романи нашр этилди.
Романда бош қаҳрамон Жан Батист Геренуйнинг қисмати билан боғлиқ воқеалар ҳикоя қилинади. Роман экзистенсиал йўналишда ёзилган бўлиб, ундаги воқелик фалсафа, рамз ва деталлар асосида қурилган. Асарда XVIII аср франсуз жамияти аёвсиз танқид остига олиниб, кирдикорлари ошкор қилинган.
Роман таниқли таржимон Гулбаҳор Саидғаниева томонидан ўзбек тилига маҳорат билан ўгирилган. Асар 1985 йилда ёзилган бўлиб ҳозирга қадар 45 дан ортиқ тилга таржима қилинган. Дунё бўйлаб 12 миллиондан ортиқ нусхада сотилган китобни энди ўзбек тилида ҳам ўқишингиз мумкин.