Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги тантаналари 34 та ижтимоий-иқтисодий объект, тураржой бинолари ва иншоотларни фойдаланишга топшириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг 34 нафар фарзанди хатна тўйини ўтказиш билан бошланди.

Жумладан, Найман маҳалласидаги 56-умумий ўрта таълим мактабининг 300 ўринли қўшимча биноси қурилган бўлса, шу пайтгача 5-6 километр олисдаги мактабга қатнаган Мароқанда маҳалласи ўқувчилари учун инвестиция дастури доирасида 9 миллиард 300 миллион сўм маблағ эвазига 330-ўринли янги мактаб бунёд этилди. Шунингдек, Манғитобод маҳалласидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби учун ҳам 540 ўринли қўшимча бино қурилиб, мактабнинг 2,1 коэффициенти 1 га туширилди.  

Туманнинг Пўлатчи маҳалласида Илк ривожланиш маркази фаолият бошлаши билан алоҳида таълимга муҳтож 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган 300 нафарга яқин болага уйга ташриф буюриш ҳамда марказда ташкил этилган ўйин гуруҳлари орқали мактабгача таълим хизмати кўрсатиш имконияти яратилди. Қорасув маҳалласида эса 53-давлат мактабгача таълим ташкилотининг 80 ўринли эски биноси ўрнида 150 ўринли замонавий бино қурилиб, болажонларни ўз бағрига олди.

[gallery-24996]

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида тумандаги бирламчи тиббий муассасаларда замон талабларига мос шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, туманнинг 7 маҳалласида яшовчи 24 мингга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли марказий поликлиниканинг Чархин филиали биноси жорий йилда 5,7 миллиард сўм маблағ ажратилиб, таъмирланди. Эндиликда бу ерда бир вақтнинг ўзида 160 нафар фуқарога сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мумкин. Поликлиника фаолияти рақамлаштирилиб, электрон тизимдан кенг фойдаланилмоқда. Бинода ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши учун шароит яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Қоровултепа маҳалласидаги “Ўзбекистон” оилавий поликлиникаси ҳудуддаги ўнта маҳалланинг 34 минг нафардан ортиқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиши белгиланган бўлса-да, шу пайтгача бунга имконияти етмасди. “Ташаббусли бюджет” асосида поликлиника учун 1,3 миллиард сўм маблағ сарфланиб, қўшимча бино қурилгач, бу муаммо ҳал бўлди. Бугун ушбу янги бино ҳам фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ҳар бир янги объектнинг очилиш маросимида қатнашиб, бу лойиҳалар ҳудуд иқтисодий тараққиёти ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилганига амин бўлдилар.

– Янги бино ва иншоотлар юртимиз мустақиллигининг 34 йиллигида туманимиз халқи учун ажойиб совға бўлди, – дейди “Нуроний” жамғармаси Пастдарғом тумани бўлими раиси Нозим Алиев. – Шу пайтгача ўз биноси бўлмаган Мирзо Улуғбек ва Балхиён маҳаллалари учун янги бинолар қуриб берилди, Ўрта Чархин ва Мирзо Улуғбек маҳаллаларида замонавий кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Ўндан ортиқ янги корхона ва хизмат кўрсатиш мажмулари фаолият бошлаши билан юзлаб пастдарғомликлар доимий иш ўрнига эга бўлди. Мактаб, боғча, савдо марказлари ва бошқа иншоотлар халқимизнинг фаровонлиги, яхши яшаши учун, албатта. Ва буларнинг ҳаммаси мустақиллик самараси сифатида ушбу улуғ байрам кунларида фойдаланишга топширилди.

Туманнинг Қорағуппа маҳалласида “Nextforumuz” МЧЖ томонидан мебелчилик кластерини ташкил этиш" лойиҳаси асосида 250 та, Фурқат маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Диёрабону Файз баракаси” МЧЖ томонидан тикувчилик фабрикаси ишга туширилиши билан 150 та янги иш ўринлари яратилди.

 Пахтакор маҳалласида хусусий тадбиркор томонидан қурилган муҳташам базмгоҳ ҳам Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Бу ердаги илк маросим қаҳрамонлари эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларнинг 34 нафар фарзандлари бўлди. Тўй болалар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам дастурхон ёзилди, совға-саломлар улашилди.

 Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пастдарғомда 34 объект очилди