Бугун Қарши шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий авиация институти тарихида ўчмас из қолдирган муҳим кун бўлди. Боиси институт ташкил этилган кун арафасида ўзининг 28-битирувчи сарлочинларини мамлакатимиз ҳаво сарҳадлари ҳимоясига йўналтирди.
Тадбирда Ватан олдидаги бурчини адо этаётиб, жанг майдонида ҳалок бўлган мард ва жасур қаҳрамонлар хотирасига ўрнатилган “Мангу жасорат” монументига гулчамбар қўйилди ва эҳтиром кўрсатилди.
Тантанали тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-маёр Ф.Шерматов ва бошқалар иштирок этиб, битирувчиларни самимий қутлади ва юксак парвозларга кўтарилишини тилади.
Битирувчилар шарафига жанговар самолёт ва вертолётларнинг парвозлари ҳамда уларнинг ҳаракатлари билан уйғунлаштирилган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали тадбирга янада ўзгача шукуҳ ва ҳаяжон бағишлади.
[gallery-23996]
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари.