Аввал хабар берилганидек, Камбоджада бўлиб ўтган “Тинчлик ва муроса сари” мавзусидаги Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг (ICAPP) 12-Бош ассамблеясида мамлакатимиздаги сиёсий партиялар вакиллари ҳам иштирок этди.

Жумладан, “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари халқаро конференция доирасида Пномпень шаҳрида «Янги Озарбайжон» партияси раисининг биринчи ўринбосари, ICAPP доимий комиссияси аъзоси Тоҳир Будагов билан учрашди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда партиялар мақсад-вазифалари, партиялараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро ташрифларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

– «Янги Озарбайжон» ва «Миллий тикланиш» партиялари ўртасида дўстона ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши, шубҳасиз, давлатларимизнинг қардошлик алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилади, – деди Тоҳир Будагов.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, «Янги Озарбайжон» партияси 1992 йилнинг ноябрида ташкил топган бўлиб, айни пайтда 730 мингдан ортиқ аъзога эга.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партиялараро ҳамкорлик муҳокама қилинди