Партиялар фаолияти юзасидан ўқув-семинари
Фоторепортаж
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутатлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, “Халқпарвар” комиссия фаолияти ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари ва улар ҳузурида ташкил этилган экспертлар гуруҳи фаолияти самарадорлиги юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири, Халқ депутатлари туман кенгашлари котибият мудирлари ва бош мутахассислари иштирок этди.
[gallery-9071]
Тадбир аввалида, партиялар фаолиятини ўзида акс этган панолар, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари намойиши бўлиб ўтди.
Семинарнинг асосий қисмида “Халқпарвар” комиссияси фаолияти жараёнида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутати, Суд ҳуқуқ ва қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раисининг маърузаси тингланди.
Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига мутасаддилар томонидан тегишли жавоб ҳамда тушунтиришлар бериб ўтилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА