Партиялар бизга нималарни ваъда қилмоқда?
ОНЛАЙН: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати анжуманлар залида экспертлар, барча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар иштирокининг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбати давом этмоқда.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати анжуманлар залида экспертлар, барча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар иштирокининг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбати давом этмоқда.
Давра суҳбати давомида барча партиялар ўз сайлов олди дастурлари билан қисқача таништириб чиқди.
Унга кўра:
Ўзбекистон Либерал демократлар партияси аввалам бор суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни бош мақсад сифатида таькидлаб ўтди.
Ўзбекистон Миллий тикланиш партияси вакили эса миллий қадриятларга эьтибор бериш билан бирга асосий мақсад сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳуқуқий тарафлама қўллашни мақсад қилганини билдириб ўтди.
Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси айни дамда сайлов олди дастурини ишлаб чиқишнинг якунлаш жараёнида эканлигини ва дастурини ноябр ойининг дастлабки кунларида эьлон қилишини маьлум қилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайлов олди дастурининг бош мақсади аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини қўллаб қувватлаш ҳамда ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқий ҳимоясини яхшилаш эканлигини келтириб ўтди.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати партияси сайлов олди дастурида Ўзбекистон аҳолисини ичимлик суви билан таьминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш мақсадини илгари сурмоқда. Шунинг билан биргаликда мавжуд экологик муаммоларни ҳал этиш, яшил иқтисодиёт дастурини амалга ошириш ҳамда орол масаласига жиддий эьтибор қаратишларини таькидладилар.
Тадбирнинг кейинги қисмида савол -жавобларга ўтилади. Бизни кузатишда давом этинг.