Бухоро нефть ва газ саноати коллежида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида маҳаллий Кенгаш депутатларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Партиянинг ушбу лойиҳа ижросини таъминлашда O’zLiDeP аъзоси бўлган бухоролик ёшлар ҳам фаол иштирок этаётгани, бу эса ўз навбатида уларнинг қонун ижодкорлигидаги ўзгаришлардан хабардор бўлишида муҳим ўрин тутиши эътироф этилди. Ёшларнинг дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда бундай лойиҳаларнинг аҳамияти беқиёс эканлиги таъкидланди.  

– Ёшларимизнинг депутатлар билан ўтказган бугунги учрашуви уларнинг ўқишдаги, жамоат ишидаги, айниқса, партиявий фаолиятида муҳим босқич бўлиб ҳисобланиши билан аҳамиятлидир, – дейди коллеж ёшлар етакчиси Хуршида Азимова. –Йигит- қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, сиёсий саводхонлигини кучайтириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган бундай учрашувлар, ҳеч шубҳасиз, келажакда улар орасидан энг муносиб номзодларни депутатликка сайлаш имконини беради. Чунки ёш авлод вакиллари орасида иқтидорли, ташаббускор, янгиликка интилувчи, айниқса, IT технологияларини мукаммал ўзлаштириб олишга эришаётган йигит-қизлар талайгина. Мамлакатимиз келажаги улар қўлида эканлиги билан биз чинданда фахрланамиз.  

Учрашувда сўзга чиққанлар  ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий -демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Учрашув доирасида ёшларнинг қонун ижодкорлигига оид саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоб берилди.  

Партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари билан танишган бир гуруҳ ёшлар O’zLiDeP сафига қабул қилинди. Уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партияга янги аъзолар қабул қилинди