Партия вакиллари талабалар билан мулоқот қилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши ҳамда Наманган давлат университети ҳамкорлигида “Ёш олимлар мактаби” лойиҳаси - амалда” мавзуида талабалар билан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида “Ўзбекистон - 2030” тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар, 2024 йил 16 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган танқидий фикрлар муҳокама этилди.
[gallery-16095]
Тадбирда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Р. Муҳиддинов, Наманган шаҳар молия бўлими мутахассиси У. Ҳакимов, Давлат солиқ инспекцияси инспектори А. Турсунов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган шахар Кенгаши раҳбари Д. Ўринбоева иштирок этиб, талабаларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берди.
Тадбир сўнгида талабаларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Ёшлар мавзу юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Молия ва солиқ органлари ҳамкорлигида “Ёш молиячи”, “Ёш солиқчи” кўрик-танловларини ташкил этиш талабаларда ўзи танлаган касбга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА