Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидаги партия фаоллари ва иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ўз ташаббусларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган шароитларга тўхталди. Шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда партия ташкилотлари ва депутатларнинг вазифалари, партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Шаҳзода Ибрагимовага Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг табриги ўқиб эшиттирилди ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Шаҳзода Ибрагимова спорт йўналишида бадиий гимнастика тури билан 2011 йилдан бери шуғулланиб келмоқда. 2019 йилдан Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси, халқаро спорт устаси, Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. 

Учрашувда бир қатор ёшлар ўз тенгдошларига ўзларининг фаолияти, IT соҳасидаги ҳамда стартап ва инновацион лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди. Қўлга киритган ютуқлари билан ўртоқлашиб, ўз фикр ва таклифларини билдиришди.

Тадбир якунида партия сафига янгидан қабул қилинган бир қатор ёшларга аъзолик гувоҳномалар ва эсдалик совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия сафи фаол ёшлар билан кенгаймоқда