OzLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистон – учинчи Ренессанс сари!" шиори остида тадбир уюштирилди.

Унда сайлов қонунчилиги шунингдек, сайловларда ёшларнинг ўрни ва иштироки ҳақида сўз борди.  

– Сайловлар бутун халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишларини ифода этиб, улар учун янги имкониятлар очиб беради, деб ишонаман, – деди Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Худайназар Юнусов. – Бу йил Ўзбекистондаги сайловчиларнинг қарийб 33 фоизини ёшлар ташкил этади. Институтимиз талабалари ҳам сайловда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришади.  

Тадбирда OzLiDeP вилоят кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфиддинова сўзга чиқиб, партиянинг мақсад ва вазифалари, яқинлашиб келаётган сайлов жараёнида партия аъзоларининг бурч ва мажбуриятлари, партия сафига аъзо бўлиш тартиби тўғрисида ёшларга батафсил тушунча берди.

Учрашувда фаол талаба ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаоллари ёшлар билан учрашди