Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари кўчат экиш акциясида фаол иштирок этмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгашлари, депутатлар ва партия фаоллари ҳудудларда кўчат экиб, юртимиз аҳолисининг соғлом турмуш тарзини янада яхшилашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган лойиҳа Оролбўйи аҳолиси учун муҳим аҳамият касб этади, – дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ахмед Реймов. – Шунинг учун ҳам дарахт кўчатларини экиш ишларида фаол иштирок этиш, уларни парваришлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Мазкур акция доирасидаги ишлар жойларда давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаоллари ва депутатлар ташаббус кўрсатмоқда