“Ихтиро”

Парранда гўшти ва тухум маҳсулотларига талаб ортиб борар экан, фермер хўжаликларида маҳсулдорликни ошириш билан бирга илмий асосланган замонавий инновацион ёндашувларга эҳтиёж янада кучаймоқда. Хусусан, бугунги кунда тухум йўналишидаги паррандаларда энг кўп учрайдиган муаммолардан бири бу — улар организмида кальций ва фосфор балансининг бузилиши жиддий касалликлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

 Тухум ҳосил бўлишида эса мазкур элементларнинг аҳамияти, айниқса, беқиёсдир. Тухум қобиғи ҳосил бўлиши учун паррандалар ҳар куни ўртача 2 грамм кальций сарфлайди, улар организмида кальций, фосфор етишмовчилигитовуқларнинг чўлоқланиб қолиши (остеомаляция касаллиги) ва тухумнинг юпқа пўчоқли ёки умуман қобиқсиз, халқона айтганда пўчоқсиз бўлиб қолишига олиб келади. 

Натижада тухум йўналишида боқилаётган паррандаларни сўйиб юборишга ва бу эса фермер хўжаликлари учун катта иқтисодий йўқотишларга олиб келади.

Кальций-фосфор балансининг бузилиши нафақат маҳсулдорликка, балки паррандалар иммун тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Суякларнинг юмшаши, чўлоқланиш, тухум қўйиш жараёнида узилишлар, маҳсулдорликнинг камайиши кузатилади.

Паррандачиликдаги бу каби муаммоларга илмий асосланган ечим топиш мақсадида Республикамиз олимлари томонидан ветеринария учун “НАНОАПАТИТ” озуқа қўшимчаси ишлаб чиқилди. Унинг таркибида табиий ипак саноати чиқиндиси — тут ипак қурти ғумбагидан ажратиб олинган табиий биополимер — хитозан ҳамда тирик организмларга нисбатан биомойилгидроксиапатит нанозаррачалари мавжуд бўлиб, тирик организмларда кальций ва фосфор балансини таъминлаш хусусиятига эга. 

 ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институтида ишлаб чиқилган “НАНОАПАТИТ” препарати бугунги кунда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда Ўзбекистон Ветеринария илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан лаборатория ва хўжалик тажрибаларида синовлардан ўтказилган. 

Натижаларга кўра, паррандалар озуқасига қўшимча сифатида Наноапатит қўшилганда, тухум маҳсулдорлиги 10-13% га кўпайиши, тухум қобиғи мустаҳкамлигининг ошишига эришилган, шунингдек, инкубация кўрсаткичлари деярли 100 % га етганлиги аниқланган. 

Мутахассислар хулосасига кўра, мазкур полимер шаклли препарат паррандаларда остеопороз ва остеомаляция каби касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашда ишлатишга тавсия этилган. 

Бундан ташқари, паррандачилик ва ветеринария соҳасида маҳсулдорлик кўплаб омилларга боғлиқ. Улардан бири – организм учун энг зарур элементлардан бири бўлган кальций ва фосфорнинг парранда организмига тўлиқ сўрилиши ва унинг юмшоқ таъсиридир. Айнан шу жараён тухум қобиғининг мустаҳкамлиги, паррандаларнинг суяклари мустаҳкам бўлиши ва умумий иммунитетига катта таъсир кўрсатади. 

Олимлар бу муаммони ҳал қилиш учун нанотехнологиялар ютуқларидан фойдаланиб, ўзига хос ечим топдилар: бу – нанопатит асосидаги озуқа қўшимчаси ҳисобланади. Мазкур озуқа қўшимчаси паррандаларда кальций ва фосфор балансини сақлаш ҳисобига уларнинг суяк тўқималарини мустаҳкамлаш, паррандалар ўсиш жараёнини тезлаштириш ва маҳсулот сифатини оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Мутахассислар яратган ‘НАНОАПАТИТ қўшимчаси туфайли тухум маҳсулдорлигининг ортиши, маҳсулот сифатининг яхшиланиши шу тариқа илмий жиҳатдан исботланган ва хўжаликлар бундан юқори иқтисодий натижаларга эришади.

Бир сўз билан айтганда, ЎзР ФА илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган ушбу инновацион ишланма нафақат импорт ўрнини босувчи восита, балки паррандачилик тармоғининг иқтисодий самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қиладиган муҳим ютуқдир. 

Эришилган бу каби натижалар нафақат олимларимиз фидойилигининг, балки илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигининг самараси ҳисобланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7C-ngb0GsVI" title="“Ixtiro”: Parrandachilikda import o`rnini bosuvchi innovasiya " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов,  И.Исматов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паррандачиликда импорт ўрнини босувчи инновация (+видео)