“Парламент йўллари: Парламентлараро иттифоқдаги овоз йилномалари, 2020-2023 йиллар“ номли китоб нашрдан чиқди.

Академик Акмал Саидов муаллифлигида тайёрланган мазкур асар XXI асрда парламент дипломатияси ролининг ўсиш жараёнларини ўрганиш ва ҳужжатлаштиришга қўшилган муҳим ҳиссадир.

Китоб Тошкентда илк бор ўтказилаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида кенг тарқатилмоқда.

Ушбу нуфузли анжуманнинг мамлакатимиз пойтахтида ташкил этилгани, бир томондан, Парламентлараро иттифоқ тарихида янги босқич бошланганидан, иккинчи томондан, Ўзбекистоннинг халқаро парламент ҳамжамиятидаги ўрни тобора ортиб бораётганидан далолатдир.

Китоб 2020 йилдан 2023 йилгача бўлган даврни қамраб олган бўлиб, унда глобал ўзгаришлар даврида миллий парламентлар дуч келаётган муаммолар ва имкониятлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Бу китоб шунчаки хотиранома ёки эсдаликлар тўплами эмас, балки китобхонларга, хусусан, Парламентлараро иттифоқнинг глобал миссияси негизидаги институционал механизмлар ва сиёсий тафаккурни тушунишга интилаётган парламент аъзолари, олимлар, дипломатлар ва тараққиёт бўйича мутахассислар учун муҳим қўлланмадир.

Китобнинг якуний қисмида қабул қилинган қарорлар матни илова этилган ва парламент тадбирларининг оммавий ахборот воситаларида нечоғлик ёритилиши очиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорлиги доирасидаги фаолияти солномаси келтирилган.

Китоб мазмун-мундарижаси билан боғлиқ мақола ва лавҳалар Парламентлараро иттифоқ ва Ўзбекистон парламентининг веб-сайтларида жойлаштирилган.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламентлараро дипломатия: глобал парламент мулоқотида Ўзбекистон овози