Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий суд, Бош прокуратура, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ички ишлар, Ташқи ишлар, Мудофаа, Адлия вазирликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда масъулларнинг Ўзбекистон Республикасида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши юзасидан Бешинчи даврий ҳисоботи ва Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши юзасидан Олтинчи даврий ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг ҳисоботи эшитилди.

Тадбир доирасида Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўн учинчи — Ўн тўртинчи даврий маърузаси ҳам кўриб чиқилди. Маърузада Конвенция қоидаларининг моддама-модда амалга оширилиши, Ўзбекистон қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгаришлар, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда этник гуруҳлар вакиллари дуч келаётган масалалар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги вазият, фуқароликни беришда тўсиқларни бартараф этиш ва шахсларнинг фуқаролигини йўқотишнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар қамраб олган.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясидаги ташаббус ва таклифларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”)нинг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар натижасида эришилган келишувларни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар хақида масъуллар ахбороти эшитилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламент комиссияси йиғилишида бир қатор масалалар кўриб чиқилди