Тошкент вилояти Паркент тумани «Хўжа» маҳалласидаги Ҳунарманд кўчаси 47-уйда яшовчи фуқаро Насиба Бегматова 2022 йилнинг 16 сентябрь куни ўз уйининг ҳовлисидан ўра қаздираётганда кўкариб занглаб кетган мис тангалар хазинасини топиб олган. Фуқаро бу ҳақда мутахассисларга хабар берган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими Дилмурод Нормуродов ва Маданий мерос агентлиги бош археологи, Археологик тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва археология ашёлари давлат каталогини юритиш бошқармаси бошлиғи Алишер Ярқуловлар ҳудудга етиб борган. Олимлар делегацияси, маҳалла раиси, маҳалла профилактика нозири, уй эгалари ва археолог гувоҳлигида топилмалар саноқдан ўтказилган. Уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланди. Улар ўрганиш ва давлатга топшириш учун олинган. 

Мис тангалар топилган жой кўздан кечирилиб, уларнинг диаметри 115 сантиметр бўлган ўранинг ер сатҳидан 40-50 сантиметр чуқурлигида, бир жойда тўпланган ҳолда топилгани, тангалар топилган жойдаги тупроқ орасидан ўлчами 25х25х5 сантиметр бўлган пишиқ ғишт бўлаги, мовий рангда сирланган ва сирсиз идишларнинг майда парчалари сақлангани аниқланган. 

Тангалар узоқ вақт давомида ер остида, нам тупроққа қоришиб чириганлиги сабабли уларнинг ҳар иккала томонининг юзалари текисланиб кетган. Тангаларга зарб саёз урилган. Улардаги ёзувлар яхши кўринмайди. Олимлар хазинанинг ХVI аср охири – ХVII аср бошларига тегишли эканлигини айтишмоқда. Улар топилган жойдан аниқланган ашёвий далиллар - 25х25х5 сантиметр ҳажмдаги пишган ғиштлар, мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари ҳам юқорида кўрсатилган даврда ишлаб чиқарилган. 
 
Д.Маматова, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паркентдан ХVI аср охири – ХVII аср бошларига оид хазина топилди