Мусаффо осмон остида оппоқ қорларни қучиб ётган тоғли манзил – Тошкент вилоятининг Паркент туманига йўлингиз тушса, бетакрор манзарадан баҳра олиш учун такрор келишни ният қилиб қўясиз.

Президентимизнинг шу йил октябрь ойида Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда сайёҳлар оқими бисёр бўлган Паркент туманининг туризм салоҳиятини янада ошириш борасида алоҳида эътибор қаратган эди. 

Хусусан, “Янги Ўзбекистон” боғидан Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи 30 километр узунликдаги янги магистрал йўл қурилиб, Тошкент шаҳридан мазкур ҳудудга тезюрар автобуслар қатнови ташкил этилиши айтиб ўтилди. Шу билан бирга, туман инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилади. Бу ерда туризм учун махсус солиқ режими жорий қилинади. Бунда тадбиркорлар 3 йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқлари ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди.  

Йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиб, камида 3 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Бунинг учун 200 миллиард сўм кредитлар ажратилади. Бундан ташқари, Ангрен, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида камида 100 гектардан қир-адир ерлари дам олиш масканлари, дала ҳовлилар ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун очиқ аукционга чиқарилиши баён қилинган. Президентимизнинг 2021 йил 19 мартдаги вилоятга ташрифида Тошкент вилоятнинг туристик салоҳиятини инобатга олиб, 400 та оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш вазифаси ҳам белгиланган.  

– Режага мувофиқ Паркент туманига 50 та меҳмон уйини ташкил этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди, – дейди Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш бош бошқармаси ходими Шербек Жиянов. – Тадбирокорлик қилмоқчи бўлганларга меҳмон уйи очиш ва уни юритиш бўйича тушунчалар берилди. 

Бугунги кунга қадар 33 та оилага меҳмон уйи очиши учун тегишли ҳужжатларни тақдим қилганмиз. Жорий йилнинг 17-декабр куни қолган 17 та хонадон эгаларига мазкур йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятини юритиши учун меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестридан кўчирмалар тақдим этилди. 

Меҳмон уйларининг очилиши сайёҳлар оқимининг ошиши, қолаверса туризм ривожига хизмат қилади. 

А.Мусаев, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паркентда 17 та оилавий меҳмон уйлари очилди