Тошкент вилояти Паркент тумани “Кумушкон” МФЙда яшовчи Бахтиёр Жўлановга тегишли 23-хонадоннинг рўпараси – Бирдамлик кўчасидаги йўл четида ичимлик суви ўтадиган полиэтилен трубаларни ер остига кўмиш учун қазилганда, ернинг устки сатҳидан 50 см пастликдан ўтов шаклидаги бўшлиқ очилиб қолган. Бўшлиқдан тўққиз дона сопол идишлар топилган.

“Кумушкон” МФЙ фаолларидан бири Илёс Ҳотамов бу ҳақдаги хабарни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази ходимларига етказди ва уни ўрганишни сўради. Археологлар томонидан юқорида манзили кўрсатилган жой текширилганда баландлиги —1.5 – 1.6 м, диаметри 1.8 – 1.9 м, ички шифти гумбаз шаклида бўлган ер ости қурилмаси қадимий қабр қўрғони бўлгани аниқланди.  

Қабрдан олинган сопол идишлар марҳумларни дафн этиш чоғида қабрнинг четларига қўйиб чиқилган бўлган. Уларнинг барчаси қўлда, яъни кулолчилик чархи ёрдамисиз ясалган. Идишларнинг устига қизғиш рангдаги суюқ ангоб (бўёқ) суртилган. Уларни ясашда лойига майда қум-тошлар, майдаланган оҳактошлар аралаштирилган.  

Бу топилган идишларнинг уч донаси бир балдоғли кўза, бир донаси икки балдоғли тувак, икки донаси бир балдоғли қадаҳ-(кружка), икки донаси коса ва бир донаси пиёла бўлиб, афтидан улар суюқлик қуйилиб қабрга қўйилган. Афсуски, суюқликлар узоқ йиллар давомида парланиб йўқ бўлиб кетган. Фақатгина кўзалардан бирида сут қаймоғининг кукун шаклидаги қолдиқлари сақланган. 

Ўрганишларга асосланиб топилган қабрни ва ундаги топилмаларни II-VI -асрларга тегишлилигини тахмин қилиш мумкин.  

Дилмурод Нормуродов,  

Бегзод Исобеков,  

ЎзР ФА Миллий археология маркази илмий ходимлари  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паркент туманидан II-VI асрларга оид қабр топилди