Мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатимизнинг тоғли, қир-адирлари табиий иқлим шароити серасал ўсимликларни кўпайтириш, асалари оиласини тезкор технология асосида боқиш учун жуда қулайдир.

Фақатгина пахта далаларида ғўза гуллаган даврда бир миллиондан кўпроқ асалари оилаларини боқиш мумкин.

Халқимиз, асаларини етти хазинанинг бири, деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан ҳам бу митти ҳашаротнинг фойдаси жуда катта. Ҳозир Тошкент вилоятининг барча ҳудудларидаги хонадонларда мазкур тармоқ хўжалиги анча оммалашган. Биргина Паркент туманининг экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида туманда кўплаб келишувларга эришилмоқда. Жумладан, республика ҳудудида жуда кам миқдорда экспортга йўналтириладиган асалари оилалари ва уялари етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркор билан туманда йирик салоҳиятга эга экспортёр “Паркент Зиё Нур томорқа” корхонаси раҳбари Хайрулла Юнусов ўртасида келишувга эришилди.

Жорий йилнинг март-апрель ойларидан бошлаб асалари оилалари ва уялари экспортга йўналтирилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Паркент тумани бўйича 2 минг 403 та асалари оиласи тармоқ хўжаликларида мавжуд. 2020 йилда 104 тонна асал ишлаб чиқарилган бўлиб, асал олиш 149.4 фоизга ўсган. Асаларичилик йўналишида туманда 5 та фермер хўжалиги фаолият юритаётган бўлиб, уларда 980 та асалари оиласи парвариш қилинмоқда. Олинаётган асал ички бозорларда сотилган.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паркент туманида асалари оилалари ва уялари экспорти йўлга қўйилади