Жорий йилнинг 26 июлидан 11 августга қадар Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII Олимпия ўйинлари ўтказилади.

Олимпиаданинг енгил атлетика баҳслари 1-11 август кунлари ташкил этилади. Унда жами 1800 нафардан ортиқ эркак ва аёл атлетлар югуриш, шоссе трассасидаги марафон ва спортча юриш, техник мусобақа, аниқроғи, сакраш ва улоқтириш ҳамда эркаклар ўртасида ўнкураш, аёллар орасида эса еттикураш баҳсларида медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.   

Биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар аъзоси мазкур Олимпиадада иштирок этади. Аниқроғи, эркаклар ўртасида марафонда Шоҳрух Давлатов, узунликка сакрашда Анвар Анваров, аёллар орасидаги баландликка сакрашда Сафина Саъдуллаева, уч ҳатлаб сакрашда Шарифа Давронова, еттикурашда Екатерина Воронина мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.     

Қуйида спортчиларимиз иштирок этаётган мусобақалардаги дастлабки ва якуний босқичлар тақвими билан танишасиз:   

Сафина Саъдуллаева, баландликка сакраш:   

2 август, A+B саралаш босқичи (13:15), 4 август, финал (22:50).   

Шарифа Давронова, уч ҳатлаб сакраш:   

2 август, А+В саралаш (21:15) 3 август, финал (23:20).   

Екатерина Воронина, еттикураш:   

8 август, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш (13:05), баландликка сакраш (14:05), ядро улоқтириш (22:35), 200 метрга югуриш (23:55).  

9 август, узунликка сакраш (13:05), найза улоқтириш (14:20 А), (17:30 В), 800 метрга югуриш (23:15).   

Анвар Анваров, узунликка сакраш:   

4 август,  А+В саралаш (14:00), 6 август, финал (23:15).   

Шоҳрух Давлатов, марафон:   

10 август, финал  (11:00).   

Маълумот ўрнида, мусобақалар вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Париж-2024”да беш нафар енгил атлетикачимиз иштирок этади